Get Mystery Box with random crypto!

URGANCHTRANSGAZ_INFO

Telegram kanalining logotibi urganchtransgaz_info — URGANCHTRANSGAZ_INFO U
Telegram kanalining logotibi urganchtransgaz_info — URGANCHTRANSGAZ_INFO
Kanal manzili: @urganchtransgaz_info
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 675

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 16

2022-10-07 12:10:07
"Ўзтрансгаз" АЖ корхоналари Қарши саноат ярмаркасида қатнашмоқда

Қарши шаҳрида "Нефт ва газ, электр энергетика, кимё, чарм-поябзал саноатига ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси" бўлиб ўтмоқда. Ўзига хос платформа вазифасини ўтаётган ушбу муҳим тадбирда "Ўзтрансгаз" АЖ таркибий тузилмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.

2023-йил учун буюртмалар портфелини шакллантиришда Саноат ярмаркасининг салоҳиятидан бозор механизми сифатида фойдаланиш мақсадида корпоратив брендбук асосида стенд дизайни ишлаб чиқилди. Кўргазмада "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан импорт қилинадиган ва маҳаллийлаштиришга таклиф этилаётган маҳсулотлар намойишига э'тибор қаратилган.

"Урганчтрансгаз" УК ва унинг таркибий тузилмалари томонидан ишлаб чиқарилаётган, шунингдек, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳам ўрин олган. Ярмаркада бу маҳсулотлар учун харидорлар ва муносиб ҳамкорлар билан шартномалар имзоланмоқда.
378 views09:10
Ochish/sharhlash
2022-10-07 08:38:42
“Газли-Саримой”, “Бухоро-Урал” газ қувурлари билан “Саримой-Газли” коллектори кесишмаларини қуриш” обектида ишлар қизғин
425 views05:38
Ochish/sharhlash
2022-10-07 08:36:37
Қўнғирот МГҚБга қарашли Мўйноқ-2 газ тақсимлаш станциясидаги қурилмаларни табиий офатлардан ҳимоялаш мақсадида режали тадбирлар амалга оширилди.

Шу пайтгача фойдаланиб келинган яшин қайтаргич демонтаж қилинди. Сўнгги талаб ва қоидаларга жавоб берадиган тартибда ҳудуднинг периметри бўйлаб 45 даража мўлжал олиниб қайта ўрнатилди.
457 views05:36
Ochish/sharhlash
2022-10-06 09:24:14
Ҳурматли Нигора Отабаевна!

Сизни жамоамиз номидан қутлуғ ёшингиз, таваллуд кунингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Сизни жамоамиздаги фидойи ходима ва яхши устозлардан бири сифатида биламиз ва ҳурмат қиламиз. Шу муборак кунда Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат  ҳамрох бўлишига тилакдошмиз!
460 viewsedited  06:24
Ochish/sharhlash
2022-10-05 18:25:40 “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги “Газли-Нукус” магистрал газ қувури I тармоғининг 21-43 км нуқсонли қисмларини демонтаж қилиш ва янги қувурларни ўрнатиш ишлари “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2022 йилда режалаштирилган реконструксия дастурига киритилган эди. Корхона мутахассислари томонидан ушбу магистрал газ қувурининг 22 км қисмида янги газ қувурлари монтаж қилинди. “Трансгазинжинеринг” МЧЖ, “Enter Engineering”МЧЖ ҚК ҳамда “Урганчтрансгаз” УК мутахассислари ҳамкорлигида ушбу янги газ қувури тармоғида гидравлик синов ишлари муваффақиятли ўтказилди. Ҳозирда янги қувурни тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу реконструкция ишлари орқали газ транспорт тизимида тармоқ ўтказувчанлигини яхшилаш ҳамда қувурларни ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга эришилади.

Маълумот ўрнида: Қарийб 320 километрга чўзилган Газли-Нукус магистрал газ қувурининг I тармоғи 1994-йилда ишга туширилган. 1220мм. диаметр бўлган ушбу тармоқ Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жанубий туманлардаги истеъмолчилар ва саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш шунингдек, Республикамиз орқали қўшни давлатларга табиий газ транзити учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўтган давр мобайнида қувурлардан узоқ муддат фойдаланилгани сабабли, кўп қисмларида емирилиш ҳолатлари пайдо бўлган ва бу ўз навбатида қувур қалинлигига путур етганлик ҳолатлари аниқланган эди.
461 views15:25
Ochish/sharhlash
2022-10-05 18:25:39
450 views15:25
Ochish/sharhlash
2022-10-04 15:57:28
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларини жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 августдаги 4422-сонли Қарорининг ижроси доирасида “Урганчтрансгаз” УК бошқарув аппарати биноси эски марказлашган иссиқлик таъминотидан ажратилган ҳолда, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бинода янги, автоматлаштирилган энергия тежамкор индивидуал иситиш қозонларига алмаштирилди. Бу тадбир натижасида корхона биносининг иссиқлик таъминоти тизимининг куз-қиш мавсуми давомида ишончли ва самарали ишлашига эришибгина қолмай, энергия таъминоти учун зарур табиий газ ва корхона маблағларининг тежалишига эришилади.
505 views12:57
Ochish/sharhlash
2022-10-01 05:42:28
486 views02:42
Ochish/sharhlash
2022-09-30 14:52:45
#Oztransgaz_fidoyilari
#ustoz_otangdek_ulug‘

Bahodir Yusupov - "Urganchtransgaz" unitar korxonasining Zaung‘ur magistral gaz quvurlari boshqarmasiga qarashli “Xiva-2” gaz taqsimlash stansiyasi operatori. U magistral gaz quvurlari tizimida qariyb 20 yildan buyon halol mehnat qilib ro‘zg‘or tebratmoqda.

Bahodir aka magistral gaz quvurlari tizimida 40 yildan ortiq mehnat qilgan otasi izidan borib tabiiy gaz sohasi mutaxassisi kasbini tanlagan edi. U bu yo‘lni tanlaganidan afsuslanmaydi va baholi-qudrat ishlab kelmoqda. O‘z kasbining fidoyilaridan biri bo‘lgan Bahodir aka bugun yoshlarga ish o‘rgatadigan ustozlardan biriga aylangan.
474 views11:52
Ochish/sharhlash
2022-09-30 14:18:40
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Дунёда минглаб касб бўлса, улар ичида энг улуғи бу - ўқитувчи ва мураббийлик касбидир. Инсоният бор экан бу касб ўз қийматини йўқотмайди, ҳамиша ҳурматда ва иззатда бўлади.

Сиз азизларни, 1 октабр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз! Заҳматли ва эзгу ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин, қадрли устозлар!
525 viewsedited  11:18
Ochish/sharhlash