Get Mystery Box with random crypto!

“Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги “Газли-Нукус” магистрал газ | URGANCHTRANSGAZ_INFO

“Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги “Газли-Нукус” магистрал газ қувури I тармоғининг 21-43 км нуқсонли қисмларини демонтаж қилиш ва янги қувурларни ўрнатиш ишлари “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2022 йилда режалаштирилган реконструксия дастурига киритилган эди. Корхона мутахассислари томонидан ушбу магистрал газ қувурининг 22 км қисмида янги газ қувурлари монтаж қилинди. “Трансгазинжинеринг” МЧЖ, “Enter Engineering”МЧЖ ҚК ҳамда “Урганчтрансгаз” УК мутахассислари ҳамкорлигида ушбу янги газ қувури тармоғида гидравлик синов ишлари муваффақиятли ўтказилди. Ҳозирда янги қувурни тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу реконструкция ишлари орқали газ транспорт тизимида тармоқ ўтказувчанлигини яхшилаш ҳамда қувурларни ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга эришилади.

Маълумот ўрнида: Қарийб 320 километрга чўзилган Газли-Нукус магистрал газ қувурининг I тармоғи 1994-йилда ишга туширилган. 1220мм. диаметр бўлган ушбу тармоқ Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жанубий туманлардаги истеъмолчилар ва саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш шунингдек, Республикамиз орқали қўшни давлатларга табиий газ транзити учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўтган давр мобайнида қувурлардан узоқ муддат фойдаланилгани сабабли, кўп қисмларида емирилиш ҳолатлари пайдо бўлган ва бу ўз навбатида қувур қалинлигига путур етганлик ҳолатлари аниқланган эди.