Get Mystery Box with random crypto!

FARG'ONA JAMOAT SALOMATLIGI TIBBIYOT INSTITUTI O‘ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI

Telegram kanalining logotibi ttaffyi — FARG'ONA JAMOAT SALOMATLIGI TIBBIYOT INSTITUTI O‘ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI F
Telegram kanalining logotibi ttaffyi — FARG'ONA JAMOAT SALOMATLIGI TIBBIYOT INSTITUTI O‘ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI
Kanal manzili: @ttaffyi
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 262

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2022-11-16 08:24:44 ​​​​КУН ХИКМАТИ:

Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаси шунинг ўзи бахт!

Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳамиша беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – Она меҳри!

Ўткир Ҳошимов (1941-2013)


Бухоро вилоят "Келажак лидерлари"
@liderlar1
105 viewsJaloliddin Akramov, 05:24
Ochish/sharhlash
2022-11-15 07:06:52 ​​​​ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА

Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.

Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.

Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир.

Омадли инсонлар мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади.
114 viewsJaloliddin Akramov, 04:06
Ochish/sharhlash
2022-11-13 16:16:49
#Адлия_табриги

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Аввало, ўз ҳаётини шундай масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган Сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини улуғлашда соғлиқни сақлаш тизими устувор аҳамиятга эга.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Хонадонингиздан бахт-саодат, файзу барака аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
129 viewsJaloliddin Akramov, 13:16
Ochish/sharhlash
2022-11-13 16:12:45 “ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳаммамизга маълумки, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келинади.
Шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида ташкилий ва бошқа жараёнларда қўлга киритилаётган ютуқларда Сиз ҳурматли ҳамкасбларнинг меҳнатларингиз беқиёс.
Заҳматли аммо шарафли касбингиз ортидан келаётган халқ олқиши ва раҳмати сизларни юксакларга чорласин.
Фурсатдан фойдаланиб барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этаман. Сизларга узоқ умр, тани-сиҳатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик тилайман.
Азиз ва қадрдон ҳамкасблар, шифокорлар – барчангизга байрам муборак бўлсин!

Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи
110 viewsJaloliddin Akramov, 13:12
Ochish/sharhlash
2022-11-13 16:12:15
98 viewsJaloliddin Akramov, 13:12
Ochish/sharhlash
2022-11-12 13:17:08 https://t.me/+qsfmDp-vkutjOTI6
118 views Dilshoda Haydarova , 10:17
Ochish/sharhlash
2022-11-12 13:04:13
#Конституцияга_30_йил

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати:

давлатларнинг суверен тенглиги;
куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик;
чегараларнинг дахлсизлиги;
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 17-модда

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
118 viewsJaloliddin Akramov, 10:04
Ochish/sharhlash
2022-11-12 11:43:16 ​​Фикрларингизни кузатинг;
Улар сўзларга айланади.

Сўзларингизга аҳамият беринг;
Улар ҳаракатларга айланади.

Ҳаракатларингизни кузатинг;
Улар одатларга айланади.

Одатларингизни кузатинг;
Улар характерга айланади.

Характерингизга аҳамият беринг;
У ҳаётингизга айланади.
102 viewsJaloliddin Akramov, 08:43
Ochish/sharhlash
2022-11-12 11:43:16
БУЗУВЧИ ВА ҚУРУВЧИЛАР

Султон Сулаймон Қонуний эски саройларидан бирини бузиб уни янгитдан қурмоқчи бўлди. Мамлакатдаги энг моҳир муҳандисни суриштирди. Унга муҳандис-меъмор Синон бу ишда моҳир эканлигини айтишди. Султон муҳандисни топдириб унга мақсадини айтди. Меъмор Синон ушбу вазифани гарданига олиб тезлик билан ишга киришди.

Шу ергача масала табиий кўринади. Ғайритабиийсига келсак, султон Сулаймон қурилишнинг икир-чикиригача ўзи назорат қилиб борди. У меъмор Синоннинг саройни бузишда ишлатган ишчиларни янги саройни қуришда ишлатмаганлигини кўрди. У меъморни чақиртириб сўради:

- Нега эски саройни бузишда ишлатган ишчиларни янги саройни қуришда ишлатмадинг?

Меъмор жавоб берди:

- Султон ҳазратлари!
Бузишга яроқли инсонлар қуришга яроқли бўлишмайди!

Хулоса ўзингиздан.
..
95 viewsJaloliddin Akramov, 08:43
Ochish/sharhlash
2022-11-12 11:43:16 ​​Ким нима қилса, ўзи учун қилади.
Қилган иши ҳох яхшилик бўлсин, ҳох ёмонлик, оқибатини албатта кўради ва тортади...
Унутманг!
Бир нарсага эришиш учун бутун бир умр керак бўлади. Бир нарсани қўлдан бой бериш учун эса, бир лаҳзалик ғафлат кифоя...

Жалолиддин Румий
97 viewsJaloliddin Akramov, 08:43
Ochish/sharhlash