2023-01-12 17:15:47
ТажрибаМуваффақиятларга эришган бир кишидан сўрашди:
- Ушбу муваффақиятларга қандай эришгансиз?
- Тўғри қарорлар қабул қилиш сабабли, - деб жавоб берди омадли одам.
- Қарорларингиз тўғри эканини қаердан билгансиз? - деб сўрашди.
- Тажриба билан, - деб жавоб берди.
- Бу тажрибани қандай ҳосил қилгансиз? - сўрашди.
- Хато қарорлар сабабли, - деб жавоб берди.
Хулоса: Ҳеч қачон хато қилмасликнинг иложи йўқ, аммо шу хатонинг хато эканини англаб етиб, уни қайта такрорламасликнинг иложи бордир! "Лидерлар китобидан"
149 viewsJaloliddin Akramov, 14:15