Get Mystery Box with random crypto!

“ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ Ҳамм | FARG'ONA JAMOAT SALOMATLIGI TIBBIYOT INSTITUTI O‘ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI

“ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳаммамизга маълумки, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келинади.
Шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида ташкилий ва бошқа жараёнларда қўлга киритилаётган ютуқларда Сиз ҳурматли ҳамкасбларнинг меҳнатларингиз беқиёс.
Заҳматли аммо шарафли касбингиз ортидан келаётган халқ олқиши ва раҳмати сизларни юксакларга чорласин.
Фурсатдан фойдаланиб барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этаман. Сизларга узоқ умр, тани-сиҳатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик тилайман.
Азиз ва қадрдон ҳамкасблар, шифокорлар – барчангизга байрам муборак бўлсин!

Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи