Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_табриги Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Аввало, ўз ҳаётин | FARG'ONA JAMOAT SALOMATLIGI TIBBIYOT INSTITUTI O‘ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI

#Адлия_табриги

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Аввало, ўз ҳаётини шундай масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган Сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини улуғлашда соғлиқни сақлаш тизими устувор аҳамиятга эга.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Хонадонингиздан бахт-саодат, файзу барака аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot