Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Маориф | Ta’lim yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Маориф вазирлиги ва "Санъат ,фан ва спорт" хайрия жамғармаси нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда "2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш" лойиҳаси доирасидаги имзоланган келишувга биноан, айни кунларда "ЗЎР" ("КЛАСС") лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугун "ЗЎР" (КЛАСС) лойиҳаси доирасида Россиялик мутахассис Самсонова Александра Алексеевна Юқори Чирчиқ туманидаги 9-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Ҳамкорлик асосида Россиялик рус тили филологи А.Самсонова Юқори Чирчиқ тумани 9-умумий ўрта таълим мактабида 2022-2023 ўқув йилида ўзининг иш фаолиятини бошлаши келишиб олинди.

@talimda