Get Mystery Box with random crypto!

#Инфографика ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТГАН ВАҚТ ДАВО | Ta’lim yangiliklari

#Инфографика

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТГАН ВАҚТ ДАВОМИДА 20 ДАН ОРТИҚ ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари педагогларининг касбий маҳоратларини ошириш ва ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларини замонавийлаштириш борасидаги технологик жараёнлар давомий олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки бугунги кунда республикадаги умумтаълим муассасаларида Ягона “Электрон таълим” тармоғи яратилиб, 2000 та мактабда тўлиқ жорий қилинди.

Жумладан, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 12 мингдан ортиқ компьютер синфхоналари ва бошқа хизмат хоналари ички локал тармоғи ҳамда ўқитувчилар хоналари Wi-Fi қурилмалари билан таъминланди.

Мактабларда иш олиб бораётган информатика ўқитувчиларининг 6500 нафари ёки 41 фоизи Python, C++, Scratch каби замонавий дастурлаш тиллари бўйича ўқитилди. Шу билан бирга Жиззах, Наманган, Хоразм, Самарқанд вилоятларидаги 2500 та умумтаълим мактабларнинг директорлари жойлардаги IT-Park ўқув марказларида “АКТ саводхонлик” бўйича ўз малакаларини оширишди.

Яна бир хайрли ташаббус сифатида вазирлик томонидан ўтган вақт давомида Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби 20 дан ортиқ электрон таълим ресурслари ишлаб чиқилди.

Мазкур платформаларга мактаб ўқув дастурлари бўйича тайёрланган:

• 14 000 дан ортиқ видеодарслар;
• 4 000 дан ортиқ тақдимотлар;
• 4000 га яқин электрон ва аудио китоблар;
• 2 000 дан ортиқ интерактив кўринишдаги мантиқий ўйинлар тўплами жойлаштирилди.

Айни вақтда ўқувчиларнинг платформалардан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида доимий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram