Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 153.18K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-17 17:00:09
Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...

Шу пайт ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.

Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир — кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
19.9K views14:00
Ochish/sharhlash
2024-05-17 15:46:41
#Ибрат_вақти

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳар қандай (даҳшатли) манзарани кўрган бўлсамда, қабр унданда қўрқинчлироқ эди", дедилар.

Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? ЖАВОБ:
18.1K views12:46
Ochish/sharhlash
2024-05-17 15:43:19
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.

• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.

Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см


ТЎПЛАМ НАРХИ: 540 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)

Буюртма учун:
+998906700070
Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

Етказиб бериш хизмати бепул:

@ZiyoHadiya
16.4K views12:43
Ochish/sharhlash
2024-05-17 15:02:43
АЛЛОҲ АЖОЙИБ ТАРЗДА РИЗҚ БЕРАДИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
18.7K views12:02
Ochish/sharhlash
2024-05-17 09:04:40 #Биласизми?

​​ ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37821
25.1K views06:04
Ochish/sharhlash
2024-05-17 09:00:53 ​​ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ."
“Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”.
“Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ،
“Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
21.7K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-05-17 08:59:11
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Сенинг ҳидоят топишингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бор умрларини сарфладилар. Сен ҳам жума оқшоми ва кундузида у зотга салавот айтишга бироз вақтингни сарф қилгин!
Аллоҳим, намоз ўқувчилар, рўза тутувчилар, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар ва Ислом сўзини талаффуз қиладиганлар сонича Набийинг ва Расулингга салавоту дурудлар бўлсин!

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
22.1K views05:59
Ochish/sharhlash
2024-05-17 08:57:35
​​ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37821
20.3K viewsedited  05:57
Ochish/sharhlash
2024-05-17 04:42:31
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

• • •Роббимиз - Аллоҳ
• • •Динимиз - Ислом
• • •Қибламиз - Каъба
• • •Айёмимиз - Жума
• • •Фарзимиз - Намоз
• • •Қарзимиз - Закот
• • •Орзуимиз - Ҳаж
• • •Амалимиз - Савоб
• • •Тилимиз - Тақво
• • •Нафратимиз - Зино
• • •Севганимиз - Ҳайит
• • •Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• • •Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

• • •Забони зикрдан тинмаганларга,
• • •Кибр тулпорига минмаганларга,
• • •Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
• • •Жума муборак...

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
101.7K viewsedited  01:42
Ochish/sharhlash
2024-05-16 20:04:59 ​​​​​​​​​​ ​​​​ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

Бисмиллаҳ баракадир. Бисмиллаҳсиз ҳар ишда барака йўқ.
Янги кунга, эзгу ниятларга, солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ...

Файз тўла кун бўлсин!
Гуллар қилар нихоят,
Шабънам билан тахорат.
Бу мӯъжизавий холат,
Жума муборак дӯстим.

Бир кун яшаб капалак,
Тинмасдан жони халак.
Хар ён тўпланмиш малак,
Жума муборак дӯстим.

Тушма мушрик кӯйига,
Маст бӯл азон куйига.
Юр, Аллоҳнинг уйига,
Жума муборак дӯстим.

Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат,
Тавбалар қилайлик умр ғанимат.
Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат,
Мусулмон аҳлига Жума муборак!

Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
Қалбимизни кенг;
Қадримизни баланд;
Сўзимизни олий;
Ҳаётда муваффақиятли;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Қарзларимизга нажот;
Ризқимизга кенглик;
Кунимизга барака;
Бандаларига суюмли қилиб;
Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
53.6K views17:04
Ochish/sharhlash