Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152.42K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-05-26 10:33:24
#Haj2024

РАСУЛИМИЗ ҚЎНИМ ТОПГАН ЮРТ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкин эмасми?
ЖАВОБ:
12.6K views07:33
Ochish/sharhlash
2024-05-26 07:58:31
ИЙМОН НИМАДАН ЗАИФЛАШАДИ?

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
Расулуллоҳ айтдилар:
«Умматим устида қўрқадиган нарсамнинг энг қўрқинчлиси қорни катталашиб, уйқуда бардавом бў¬либ, дангаса бўлиб, кейин иймони заифлашиб қолишидир».
Дороқутний ривояти.
Шарҳ: Иймон аввало кўп ейишдан, кейин кўп ухлашдан, дангасаликдан заифлашар экан.
Аллома Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
«Мусибатлар бўлмаганида, банда талтайиб, зулм ва туғёнга кириб кетарди. Шунинг учун Аллоҳ таоло мўминни мусибатлар орқали ҳимоялаб, поклаб туради. Балоси орқали раҳм қилиб, неъмати орқали балолаб турувчи зот нақадар улуғ».


Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? ЖАВОБ:
18.5K views04:58
Ochish/sharhlash
2024-05-25 17:04:34 ​​АРАБ МАҚОЛЛАРИ

• Одамлар моли борга мойил бўлганини кўрдим.

• Ғазабнинг аввали жиннилик, охири надомат.

• Одамларнинг ақллироғи кечирувчироғидир.

• Синамасдан олдин дўстга ишонма.

• Душманингдан бир бор эҳтиёт бўлсанг, дўстингдан минг бор эҳтиёт бўл. Чунки дўст ўзгарса, у сенга зарар бериш йўлини кўпроқ билади.

• Дўстингдан умидинг узилса, уни душманинг деб ҳисобла.

• Ёмон суҳбатдошдан ёлғизлик яхшидир.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
31.2K views14:04
Ochish/sharhlash
2024-05-25 13:44:14 ​​360та бўғим!!!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир Расулуллоҳ салллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!
– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360


Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади», дедилар»

Имом Муслим ривоятлари.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? ЖАВОБ:
38.5K views10:44
Ochish/sharhlash
2024-05-25 10:14:48 ​​• Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.

• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!

• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.

• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.

• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!

• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкин эмасми?
ЖАВОБ:
40.8K views07:14
Ochish/sharhlash
2024-05-25 10:14:39
Фойдасини билдик! Мана энди сизга ҳам тавсия қила оламиз!

Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз?

Лаванда плус ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради:

Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди;
Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради;
Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради;
Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради; Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди.
Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг!

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.
Толовни қўлингизга олганда қиласиз.

БУЮРТМА ҚИЛИШ
+998996121222
25.2K views07:14
Ochish/sharhlash
2024-05-25 03:00:00 ​​САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкин эмасми?
ЖАВОБ:
101.7K views00:00
Ochish/sharhlash
2024-05-24 12:45:32 ​​АЛҚАМА

Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкин эмасми?
ЖАВОБ:
58.1K views09:45
Ochish/sharhlash
2024-05-24 11:41:57
Кулерлар учун муддатли тўлов (банк иштирокисиз ва фоизларсиз)

Кулерни муддатли тўловга харид қилганингизда 5 капсула сув совғага берилади
Кулерларга 1 йил кафолат берилади
Етказиб бериш ва ўрнатиш фақат Тошкент шаҳри бўйлаб бепул

+998999170099, +998555190099
админга ёзиш | каналга уланиш |
Instagram
31.9K views08:41
Ochish/sharhlash
2024-05-24 08:57:42
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

● Жума учун ғусл қилиш.

● Хушбўй нарсалар суртиш.

● Чиройли кийимлар кийиш.

● Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

● Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

● Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

● Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

● Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

● Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

● Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

● Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкин эмасми?
ЖАВОБ:
35.8K views05:57
Ochish/sharhlash