Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152.42K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-05-11 09:50:52 ​​Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.

Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.

Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.

Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.

Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.

Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.

Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
30.3K views06:50
Ochish/sharhlash
2024-05-11 07:31:46 ​​«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?

У:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунида одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
– Жаннат кўчати.
– Дунё ва охират у билан тугалдир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтилади.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
27.8K views04:31
Ochish/sharhlash
2024-05-11 07:27:19
Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тез бизга қўшилинг!

20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.

Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.

Қандай қилиб дейсизми?

Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.

Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос.

Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам

+998996121222

@TibomedShifoolami

@Tibomed_qora_sedana
21.4K views04:27
Ochish/sharhlash
2024-05-11 06:22:24 ​​СИЗ СОЛИҲ ИНСОНМИСИЗ?

Бир киши олимдан сўради:
- “Мен солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан?”.
Олим унга жавоб берди:
- “Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг, демак, солиҳ инсонсан. Агар дуода эсламасанг, демак, солиҳ эмассан!”.
Бунга ушбу хадис далилдир:
“Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, факат учта амали давом этади:
1. Садақаи жория;
2. Фойда олинадиган илм;
3. Унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”.
(Имом Муслим ривояти)

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
31.5K views03:22
Ochish/sharhlash
2024-05-10 20:53:22 ​​ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА?

Ҳикоя. Саҳобалар мажлисдан туриб кетган бир киши ҳақида: «Бу одам бунчаям заиф бўлмаса», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар биродарингизни ғийбат қилиш билан гўштини едингизлар», дедилар.

Ҳикоя. Саҳобалар бир кишини зикр қилиб: «Биров унга овқат бермагунча, (ўзи топиб) емайди, мингани улов бермаса, (ўзи топиб) минмайди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар уни ғийбат қилдингиз», деб айтдилар. Саҳобалар: «Эй, Расулуллоҳ, биз унда бор айбни айтдик, холос», дедилар. У Зот алайҳиссалом: «(Гапирилган гап ғийбат бўлиши учун) биродарингни унда бор нарса билан эслашингнинг ўзи кифоя қилади», дея марҳамат қилдилар.

Ҳикоя. Бир улуғ дарвеш бир гўдак билан ҳазил қилди. Бундан хабар топган одамлар дарвешга таъна қилдилар. Дарвеш эса: «Одамларга ҳайронман, ҳазил улар наздида ҳаром-у, ғийбат қилиш ҳалол экан», деди.

Ҳикоя. Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу овқатланиб бўлгач, хуррак отиб ухладилар. Икки киши у кишининг овқатланишлари ва ухлашлари ҳақида гапириб, ғийбат қилди. Шунда Аллоҳ таоло: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин», оятини нозил қилди. Ғийбатнинг ҳаромлиги мана шу оят билан собит бўлди.
(«Ғийбат ўзи нима?» китобидан)

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
31.6K views17:53
Ochish/sharhlash
2024-05-10 19:20:43
Намоз фазилати

Усмон ибн Аффон (розияллоху анху) айтдилар:
- “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ
таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди...
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
31.3K views16:20
Ochish/sharhlash
2024-05-10 15:58:17
Салавот

Ҳофиз Аҳмад ибн Мансур Шерозий вафот топганида, бир киши Ҳусайн ибн Аҳмад Шерозийнинг ҳузурига келиб:
- “Тушимда Аҳмад ибн Мансурни кўрибман. У Шероз масжидидаги меҳробда тик турган эди, устида ҳулласи ва бошида қимматбаҳо тошлар ўрнатилган тож ҳам бор эди. Мен: «Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?” - десам, у:
- “Аллоҳ гуноҳларимни кечирди, икром кўрсатди ва жаннатга киритди” - деди.
Мен:
- “Нима сабаб (бу шарафга эришдинг)?” - десам, у:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган кўп салавотим сабабидан бўлди” - деб жавоб берди.
(Имом Заҳабий, ”Ислом тарихи”)

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
31.8K views12:58
Ochish/sharhlash
2024-05-10 14:20:30 ​​#Биласизми

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шунда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар уни қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгиси зоҳир бўлади.
6. Қалбини мулойим бўлади.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтади.
8. Дўзахдан нажот топади.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён туради».

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
36.4K views11:20
Ochish/sharhlash
2024-05-10 10:11:00 ​​Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади

Ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида янги технологиялар қўллаб кўрилади.

Саудия Арабистони транспорт ва логистика хизматлари вазири Солиҳ ал-Жосир сўзларига кўра, бу йилги Ҳаж мавсумида учар такси ва дронлар синовдан ўтказилади.

«Ҳозир турли транспорт компаниялари ўртасида келгуси йилларда амалий маҳсулот тақдим этиш учун рақобат кучайди», деди Ал-Жоссир.

Бу соҳа аста-секин ривожланиб борар экан, вазир ушбу янги технологиялар билан яқиндан танишиш ва уларни амалга оширишнинг энг яхши йўлларини топиш зарурлигини таъкидлади.

«Демак, биз бу хизматлардан баҳраманд бўлишимиз ва Ҳаж мавсумида улардан фойдаланиб қолишимиз керак», деди у.

Исломнинг беш арконидан бири бўлган Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрига ҳар йили зиёрат қилинади. Бу одатда Зулҳижжа ойининг 8-13-кунлари оралиғида бўлиб ўтади ва бутун дунё мусулмонлари уни нишонлаш учун Маккага йиғилади. Бу йилги Ҳаж мавсуми 14 июн куни бошланиши кутилмоқда.

Манба Кун.уз

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
36.3K views07:11
Ochish/sharhlash
2024-05-10 09:00:08 Бугун Каҳф сурасини эшитинг!

(Шайҳ Муҳаммад Айюб қироати)

#Кун_хадиси

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

Аллоҳ жума кунини барчамизга муборак қилсин!

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
29.4K views06:00
Ochish/sharhlash