Get Mystery Box with random crypto!

​​​Замзам суви овозга жавоб берар экан… Улар эришган манзара | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​Замзам суви овозга жавоб
берар экан…

Улар эришган манзара сизни
ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди,
азон ёки Қуръони Карим
ўқилганда эса тиниқлашади.
Чўлнинг ўртасида тўрт минг
йилдирки бузилмай,
ифлосланмай, ичида бегона
ўтлар ўсмасдан оқаётган бу
муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб
мусулмонни тўйдирмоқда.
Жаннатдан оқиб келганига
эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим
олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар.
Олмон доктор Кнут Пфайффер
(Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати
камайганини ҳужжатлар билан
тасдиқлаган Доктор Кнут
Пфайффер Замзам сувини
тадқиқ этиш натижасида бу
сувдан ичган кишининг 35
дақиқа сўнгра роҳатлашини
исботлади. Бир пиёласи бир
пақир сувни тозалайди.
Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ
ажаблантирган бир ҳолни
кашф этди. Пфайффер буни
шундай изоҳлайди: "Замзам
суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига
айланибди. Кейин бир томчи
Замзам сувига минг томчи
Оддий сувдан аралаштирдим.
Бунинг ҳам ҳаммаси замзам
Сувига айланганини кўрдим.
Овозлар замзам сувини
ўзгартиради тадкикотларга
кўра, Замзамнинг илк отилиб
чиққан ердаги иссиқлиги 37
даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо
бўладиган ва 66 номга эга
бўлган Замзам суви овозларга
кўра ўзгариб туради. Буни Япон олимидир. Масура Эмото
(Masura Emoto) исботлаган.
Замзам суви кристалларини
илк марта микроскопда тадқиқ
этган. Эмото замзам сувига
турли овозларнинг таъсирини
ўрганган. Замзам суви черков
қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда
чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви
физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ
тушунмоқдаман”, дейди. Дунё
Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши
таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ: