Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152.42K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-05-15 20:36:17
Кўп хафа бўлма..!
Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..!
Қанча севсанг шунча севиласан...

Мавлоно Румий (қ.с.)

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
37.2K views17:36
Ochish/sharhlash
2024-05-15 09:15:00 ​​ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.

Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.

Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».

Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ:
49.9K views06:15
Ochish/sharhlash
2024-05-15 08:15:59
Кулерлар учун муддатли тўлов (банк иштирокисиз ва фоизларсиз)

Кулерни муддатли тўловга харид қилганингизда 5 капсула сув совғага берилади
Кулерларга 1 йил кафолат берилади
Етказиб бериш ва ўрнатиш фақат Тошкент шаҳри бўйлаб бепул

+998999170099, +998555190099
админга ёзиш | каналга уланиш |
Instagram
33.6K views05:15
Ochish/sharhlash
2024-05-15 07:30:40
Мусофир кишининг намози

Савол: Мусофир кишининг намози ҳақида қисқача маълумот берсангиз?


Жавоб: Бир киши уч кеча–кундузлик масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса, мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса, муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.
Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб, икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса, макруҳ бўлади. Чунки Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди. Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракат ўқийди.
Давомини ўқинг!
36.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-05-14 20:08:57 ТАРИХДАГИ ЭНГ КУЧЛИ УЗР...

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: “Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: “Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу хабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди ва: “Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга истиғфор айтинг”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдига келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: “Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб кишисан, мен эса пасткашман”, дедилар. Билол ҳам йиғлаб унга яқинлашдиларда, унинг юзидан ўпдилар. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун бир марта бўлса ҳам сажда қилган юзни оёғим билан босмайман”, дедилар. Кейин икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлаб, йиғида давом этишди.
Бизлар бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз, деб айтишга ҳам ботина олмаймиз.
Узр сўраш юқори савиядаги маданият ҳамда олий фазилатли хулқлардандир...

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
51.9K viewsedited  17:08
Ochish/sharhlash
2024-05-14 11:40:58
​​Мусулмон уммати қатъият уммати. Мусулмон уммати собит ирода уммати. Мусулмон уммати жиддият умматидур. Никоҳдек муқаддас алоқани ҳазил қилмайди. Ўйин қилмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ алайҳ

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
39.4K views08:40
Ochish/sharhlash
2024-05-12 04:39:06
ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ ТАБИБ

Қуръони каримни тиловат қилиш;

Беш вақт намоз ўқиш;

Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;

Етарли сув ичиш;

Кечаси тўйиб ухлаш;

Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш;

Ҳар куни ярим соат пиёда юриш;

Витаминларга бой таомлар ейиш;

Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш;

Асал ялаш;

Седана чайнаб ютиш;

Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш.

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
22.7K views01:39
Ochish/sharhlash
2024-05-11 19:54:01 ​​Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:

- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.
Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.
Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:

- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.

Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия:

- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман. Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас...

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
27.9K views16:54
Ochish/sharhlash
2024-05-11 16:42:22 ​​Бугун ўқиганларимнинг энг гўзали:
Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшларини унутмайди.
Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни билади.
Умр эса жуда тез ўтмоқда. Ҳою-ҳаваслардан, тилингнинг
тойилишидан эҳтиёт бўл. Ҳамма туғилиб, тезда боқий ҳаётга
риҳлат қилади. Аллоҳ эса тирикдир, ўлмайди.
Бу ҳаётда ўрганган нарсам шуки, ипак кийган ҳар кас ҳам
амир бўлавермас эмас экан. Пар тўшак эмас, оддий ерда ётган
ҳар киши ҳам камбағал бўларвермас экан.
Қанчадан-қанча ипак ёпинганлар ҳақирдир. Қанчадан-
қанча ерда ётган камбағаллар амирдир.

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
28.1K views13:42
Ochish/sharhlash
2024-05-11 13:20:43
БОЙЎҒЛИНИНГ ИККИ САВОЛИ

Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди.
Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди:
- Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим.
- Қандай масалалар экан улар?
- Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик?
- Сенингча қайси бири кўп экан?
- Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради.
- Хўш, иккинчи масала нима экан?
- Дунёда хотин кўпми ёки эркак?
- Қайси бири кўп экан?
- Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - деб бойўғли.
Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
43.7K views10:20
Ochish/sharhlash