Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152.42K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-05-21 06:03:48 ​​ФАРЗАНДЛАР УЧУН ҚУРЪОН ЎРГАТИШДАГИ МУҲИМ ҚАДАМЛАР
(Оналар учун махсус)

– Фарзанд қоринда ҳомила пайтидаёқ унга Қуръон эшиттириб боринг.

– Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг.

– Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг.

– Фарзандни ўзи учун Қуръон совға қилинг.

– Қуръондан ёдлаган ҳар жузи учун ҳадя тортиқ қилинг.

– Қуръонни ҳар пораси учун байрам, зиёфат уюштириб беринг.

– Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг.

– Қуръон суралари бўйича уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг.

– Фарзандингизга ҳар ерда Қуръонни ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг.

– Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг.

– Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг.

– Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг.

– Фарзандингизни Қуръон ўқишини аудиоёзувини (диктофон ёки телефонда) ёзиб боринг.

– Қуръонга тааллуқли нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг.

– Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
36.7K views03:03
Ochish/sharhlash
2024-05-20 16:34:11
«ФОТИҲА» сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди.

БИР ДАҚИҚАДА ТА ЯХШИЛИК.

Бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта бемалол ўқиш мумкин бўлади. Фотиҳа сурасида 122та ҳарф бор.

Бир ҳарфга эса 10та яхшилик ваъда қилинган.

122*10=1220та
яхшилик Фотиҳа сурасини бир марта ўқишга берилади.

Агар сиз 5 марта бу улуғ сурани ўқисангиз, 1220*5=6100та яхшиликга эришасиз.
Бунча яхшиликни сиз бор йўғи бир дақиқада қўлга киритасиз.
Агар сиз ҳар куни бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта ўқиб олсангиз, номаи аъмолингизга қуйидагича яхшиликлар ёзилиб боради:
Бир кунда – 6100 та яхшилик.
Бир ойда – 6100*30=183000та яхшилик.

Бир йилда – 183000*12=2196000та яхшилик.

25 йилда
54900000та яхшилик.

Далил: Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўқишга бир яхшилик бор.Ҳар бир яхшилик ўнта яхшиликга тенгдир” деганлар.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37821
50.7K viewsedited  13:34
Ochish/sharhlash
2024-05-20 09:11:43
​Нима учун асалари чаққанидан кeйин вафот топади?

Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кeйин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда асални “одамлар учун шифо”, дeб таърифлаган.
Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир!

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
45.5K viewsedited  06:11
Ochish/sharhlash
2024-05-20 09:05:14
«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таваллуд топган саналари милодий 571-йил, қамарий ҳисоби бўйича Рабиъ-ул аввал ойининг 12-куни, душанбада таваллуд топганлар. Бу зотнинг дунёга келишларида бир қанча мўъжизалар рўй берган.

Бу хақида Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ

Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг

Нархи : 380 минг

Буюртма учун: +998906700070
Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

Етказиб бериш хизмати бепул:

@ZiyoHadiya
29.9K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-05-20 07:55:15 ​​ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарига кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
35.6K views04:55
Ochish/sharhlash
2024-05-20 07:48:20
ДИҚҚАТ УСТОЗ РУСТАМЖОН ДОМЛА TIBOMED қора седана ёғи капсуласи ва қистал ҳиндий ёғи капсуласини тавсия қилдилар

УСТОЗ ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Устоз Рустамжон домла нима учун айнан - TIBOMED ни танладилар? Чунки

Сифатли қора седана ёғи капсуласи
Иммунитетни мустаҳкамлайди
Ўпка - бронх касалликларини олдини олади
Асаб ва юрак тизими фаолиятини тиклайди
Овқат ҳазм қилиш тизимини ва
тана тери ҳолатини яхшилайди
Сочларни ўстиради ва мустаҳкамлайди
Қондаги холестерин миқдорини камайтиради
Табиий ва Ҳалол маҳсулот

Бутун Ўзбекистон бўйлаб етқазиб бериш тизими БЕПУЛ

Ҳозироқ қўнғироқ қилинг ва БЕПУЛ консултация олинг

Батафсил
+998996121222

Телеграмдан: @TibomedShifoolami

@Tibomed_qora_sedana
28.1K views04:48
Ochish/sharhlash
2024-05-20 06:38:39 ​​Жон чиқар вақтда гўзал хотиманинг 5 аломати

1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир», деб айтганлар (Ибн Можа ва Термизий ривояти).

Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.

2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди», дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти)

3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг дунёдаги охирги сўзи «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар (Абу Довуд ривоятлари).

4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ.
Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар (Муттафақун алайҳ).

5. Ибодат устида, масалан намоз ўқиётган, рўзадор ҳолида ёки диний илм мажлисларига бориш, қатнашиш асносида вафот топиши.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди», деганларида, саҳобалар: «Бандани поклаб қўйиши нима?» дейишди. Шунда у зот: «Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом беради ва ўша амал устида жонини қабз қилади», дедилар (Табароний ривояти).

Аллоҳ йўлида.

Каъб ибн Ужра р.а. дан ривоят қилинади;
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб:
- “Эй Аллоҳнинг расули? Агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса ажойиб бўлар эди” - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Агар у киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир.
Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир.
Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир” - деб айтдилар.

(Имом Табароний ривояти)

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
40.2K views03:38
Ochish/sharhlash
2024-05-19 19:46:27 ​​ЎРИНГА ЁТИШ ОДОБЛАРИ

Эй, фарзанд!
Кечаси ухлаш учун ўринга ётишдан аввал Таборак сураси ўқилади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу сурани ўқимасдан ўринларига кириб ухламасдилар. Бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат этадилар:

“Ётадиган вақтда Таборак сурасини бир марта ўқиган киши қабрига қўйилган пайтда шу суранинг ўн ояти бошида, ўн ояти кўксида, ўн ояти эса ёнларида туриб кутади. Сўровчи фаришталар келганда бу оятлар:

«Бу киши билан сизнинг ишингиз (бўлмасин) йўқ. Бу киши ҳар тун ўрнига ётишдан олдин бизни ўқирди. Унга оид савобларни бериш учун биз тайёр бўлиб кутиб турибмиз» дейишади”.

Ётаётганда «Таборак»ни ўқиганга Қадр кечасини ибодат билан ўтказганчалик савоб берилади. Мўминларнинг онаси ҳазрати Оиша (р.а) айтадилар.

“Бир кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга шундай дедилар:

«Эй, Оиша! Қуръони каримни хатм эт. Аллоҳ таолони ўзингдан рози айла! Барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қил. Барча мўминларни мамнун этиб, ўзингга дуочи қил. Кейин яхши тушлар кўриб ухла!» дедилар. Сўнгра намозга турдилар.

«Ё Расулуллоқ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ота-онам, жоним йўлингизда фидо бўлсин! Бунча кўп нарсани бир соат ичида қандай қилиш мумкин?!» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) намозларини ўқиб бўлгач, менга қараб шундай дейдилар:

“Эй, Оиша! Уч марта «Ихлос» сурасини ўқисанг, Қуръонни хатм этган бўласан. Бир марта:

«Субҳаналлоҳи валҳамдулилаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм» десанг, Аллоҳ ризосини қозонасан.
Бир марта:

«Аллоҳумма солли ала муҳаммадин ва ала жамийил анбиёи вал мурсалийн!» десанг, барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қиласан.
«Аллоҳум мағфирлий ва лил муъминийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимати» десанг, барча мўминлар сендан мамнун ва сенга дуода бўладилар!”

Имом Ғаззолий "Эй фарзанд"дан.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
54.7K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-05-19 16:43:56 ​​ОНАНИНГ ДУОСИ

Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:

– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди

Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.

– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.

«Мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб ўйламанг... Сизнинг хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз, яқинларингиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
64.0K views13:43
Ochish/sharhlash
2024-05-19 14:27:35 ​​Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим

Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:

— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...

— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?

— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.

— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.

Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.

— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан.

Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!»

Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.

Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:

— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.

— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?

— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.

— Вазирликни берсамчи?

— Уни ҳам қабул этмайди.

— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?

— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.

— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.

Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:

— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.

— Кераги йўқ.

— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.

— Йўқ.

— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз.

— Йўқ.

Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди:

— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан?

Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди:

— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди...

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
ЖАВОБ:
51.3K views11:27
Ochish/sharhlash