Get Mystery Box with random crypto!

Prezidentlar haqida

Telegram kanalining logotibi prezident_uz — Prezidentlar haqida P
Telegram kanalining logotibi prezident_uz — Prezidentlar haqida
Kanal manzili: @prezident_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.43K
Kanalning ta’rifi

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!!
Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik!
Bizga a'zo bo'lish:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 07:25:49 Байрамингиз билан! Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин!

Мардон Аслонов
150 views04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:09:08 МИЛЛАТ ХАНЖАРЛАРИ!

Баъзилар мени олийгоҳда ўқишга қарши инсон деб билар экан. Келинг шу саволга атрофлича тўхталиб ўтсам.

Давлат томонидан кейинги йилларда Олий ўқув юртига кириш ва унда ўқиш юзасидан мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Бундай ўзгаришларни қўллаб-қувватлайман.

Тўрт йиллик умр! Агар толиби илм пора билан ўқиса, шунча йил беҳуда ўтади. Жамиятга яна битта қурт етишиб чиққан бўлади.

Тўғри илм олиш ва диплом соҳиби бўлиш албатта инсон камолоти учун фойдали вазифа сифатида қаралади.

Тўғрисини айтсам, имконияти борларгина институт ёки университетга ўқишга кира олади. Гап контракт пулида ҳам эмас ҳаёти барқарор бўлганлар учун ўқишга кириш муаммосиз.

Аммо шундай ёшлар борки, айнан уларнинг шароитларини билганим учун ҳам ўқишдан бошқа вариант борлигини таъкидлаб келаман. Бундай ёшлар қаторига оилада боқувчисини йўқотганлар, чин ёки тирик етим қолганлар, ўзи мактаб ёшида бўлсада оиланинг ягона боқувчисига айланганлар, опа-сингилларини турмушга бериш йўлида ўзининг навқирон ёшлигини пул топишга сарфлаганлар, рўзғор ташвишини бўйнига олганлар ва шунга ҳаёт зарбаларини ўз танасида ҳис қилган тоифалар киради.

Бундай ёшларга ўқиш контракт пулини тўлаб бераман деганизда ҳам ўз йўлидан қайтара олмайсиз! Оилавий шароитлари туфайли улар ўқимасдан ишлашга мажбурдирлар.

Шуларни инобатга олиб, бизнес лойиҳалар ва янгича ғоялар йўлида изланишлар олиб бораман.

Кимларнидир ота-онаси қўлласа ман гапириб ўтганларни ким ҳолидан ўйлайди?!

Ўзи ёш бўлсада оиласига оғир меҳнат қилиб бир бурда нон олиб борган ёшлар мен учун ҳар қандай ўқимишли олимдан даражаси улуғдир!

Ушбу қатлам вакиллари ёшликдан ҳаёт зарбалари ва синовларида тобланган ханжар каби ўткир бўлишади. Имкон қадар мана шундай ёшлар билан суҳбатлашишга вақт ажратаман. Уларда диплом бўлмасада дунёни англаш қобилияти кучли бўлади. Кўплари бозорда савдо ишларида юришади, арава тортишади, бўш вақтини беҳуда сарфлашмайди. Айнан шундай авлод келажакни эгалари бўлиб етишади.

Бундан кейин позициямни тушунишингизни илтимос қиламан.

Мардон Аслонов
52 views17:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:09:05
48 views17:09
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:41:58 ЕВРЕЙЛИК

Еврейлар ҳақида ўйлаган одамнинг хаёлига биринчи ўринда нима келади?!

Бой, тартибли, ишбилармон, пул топиш санъатини пухта эгаллаган ва ўта ақлли персонажлар кўз ўнгингиздан ўтайди. Ундай эмас бундай деганимиз билан ушбу ҳақиқатни асло ўзгартира олмаймиз. Тан олиб айтиш керакки бутун дунё еврей халқини мана шундай маънода ёдга олади.

Бу ўз-ўзидан пайдо бўлган деганлар хато қилади. Бундай табаррук обрўни жаҳон миқёсида тарқатиш учун албатта донишманд еврейларнинг хизматлари беқиёсдир.

Улар ўз халқини ақлли, заковатли, ўқимишли ва ҳушёр эканлигини маълум қилиш учун жудаям жиддий қадамлар, аниқ режали дастурлар ва амалий ҳаракатларни амалга оширишади.

Натижада ҳар қандай еврей мазкур характер асосида яшашга мажбур бўлади. Ҳамма ухлаганда уйғоқ ҳолда китоб ўқиш, ҳамма пул сарфлаганда даромад топиш, ҳар қандай ишни тадбирини ўрганиш ҳар қайси еврейнинг ҳаёт фалсафаси бўлиши ҳам шундан келиб чиқади.

Қандай ишлар бажарилади?!

Еврейларнинг улуғловчи ҳазил аралаш ҳақиқат ёки ёлғонлар ҳақиқати китоб ва тўпламлар чоп этилади. Телевидение, шоу, театр ва бошқа йўналишларда аниқ улар ҳақида қандайдир эпизод орқали намойиш этилади. Таниқли шахслар еврейларнинг ҳаётидан иқтибослар келтиради. Хуллас мана шундай кенг кўламли ишлар орқали одамлар онгига ўзларини буюк эканлигини киритишади.

Қизиқ томони шундаки, ҳазиллар чинга айланади. Еврейларнинг омади мана шундай тадбирлар орқали кела бошлайди.

Эътибор беринг! Наполеоннинг онаси боласини уйқудан турғизишда: Туринг Жаноб! Сизни буюк ишлар кутмоқда!-айтгани каби бутун бир еврейларга дунё шундай муносабатда бўлади.

Тан олиш керакки, дарҳақиқат бу амалиёт ўта кучли инструмент саналади. Тўғрими?!

Ўз халқимизнинг яхши фазилатлари ҳақида бонг уришимиз керак деб юришимни энди англаган бўлсангиз керак?! Биз кучлимиз, биз енгилмасмиз, бизни мана бундай ишларимиз таҳсинга лойиқ, етимларни бошини силаган халқмиз деган мазмундаги аниқ мисоллар одамларимизни ғафлат уйқусидан уйғотади. Бизга четдагилар бошқа кўз билан қарашни бошлайди. Бунинг учун давлат пулини жазмани Якин орқали талон-тарож қилаётганлар тушинсин! Якинжон! Тўхта! Халқни улуғлаш йўлида мана бундай ишларни қил!- деб маслаҳат берсин! Наполеонни онасидан кучли аёлларимиз борлигини ушанда англаб етамиз!

Мардон Аслонов
305 views03:41
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:41:58
284 views03:41
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:55:45
Бу аёлнинг кўзига боқинг! Чарчаган ва уйқусиз тунларни ўтказганини англаш қийин бўлмаса керак. Тўғрими?!

Расм 1998 йилда Шотландиянинг қайсидир кафесидан олинган. Бу аёлнинг исми Джоан Роулинг. Биласизми ким бу аёл?!

"Гарри Потер" роман сериялари китобининг муаллифи айнан мана шу британиялик ёзувчи, сценарист ва продюсер аёл ҳисобланади.

Унинг "Гарри Потер" асари китобат оламида энг кўп яъни 500 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилгани билан пешқадамлик қилмоқда. Бундай натижага эришиш учун ҳар қандай инсон ҳеч бўлмаганда расмдагидек уйқусизлик кунларни бошдан кечириши ва улкан матонат талаб этишини англамоғи лозим.

Ҳалол меҳнат роҳатига албатта машаққат билан эришишини унутманг! Ўтаётган вақт Сизга хизмат қилиши учун бугун меҳнат қилишдан тўхтаманг! Одамлар мазза қилиб ухлаганда бугун ишлаб олинг! Интернетга кириб унга бу, бунга у деб тортишмасдан ўзингизга керакли нарсани олинг ва газни босинг!

Мардон Аслонов
402 views09:55
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:33:39 AGROLIFE

Кунларнинг бирида бой ота ўз фарзандига одамлар қанчалик камбағал яшашини кўрсатиш учун қишлоқлардан биридаги фермада яшайдиган оилага олиб борди.

Бир кеча у ерда ота ва ўғил меҳмон бўлди. Сўнгра ўз кошонасига қайтиб, ўғлидан сўради:

— Саёҳатимиз сенга ёқдими ўғлим?

— Жудаям ажойиб ўтди, отажон!

— Одамлар қанчалик камбағал бўлишини тушундингми?-деб сўради бой ота.

— Албатта!

— Бундан нима ўргандинг?!

Фарзанд жавоб берди:
— Бизнинг уйимизда битта ит борлигини, уларда эса тўртта эканлигини кўрдим. Бизнинг уйимиз ўртасида бассейн бўлса, уларда табиий ҳолда катта ариқ уйлари ёнидан ўтган экан. Биз ҳовлимизни чироқлар билан ёритамиз уларда осмондаги юлдузлар шу ишни бажарар экан. Биз уйимиз бурчагидаги ландшафт дизайни доимо яшил бўлиши учун дорилар сепамиз, уларда ҳаммаси ям-яшил. Эрталаб қадоқланган идишдан сут ичамиз ёки музлатгичдан тухум олиб қовурамиз уларда буларнинг бари табиий ҳолда сигир ва товуқдан олинар экан.

Боласининг жавобидан отанинг боши қотиб қолди. Шунда ўғил яна қўшимча қилди:
— Раҳмат отажон! Дунёдаги энг бой оилалар олдига олиб борганингиз учун миннатдорман!

Мана шу маълумотни эслаб қолинг! Яқин келажакда яшаш турмуш тарзи тубдан ўзгаради. Шаҳардан кўра қишлоқ ҳаёти ривожланиб боради. Бунга табиий маҳсулотларга бўлаётган талаб ортиши, одамларнинг соғлом ҳаётга бўлган дунёқараши ўзгариши ва кимёвий дориланган маҳсулотлардан қочиш сабаб бўлади.

Мардон Аслонов
377 views09:33
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:33:39
345 views09:33
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:28:27 СИЁСАТИМИЗДАГИ ХАМИРТУРУШЛАР

Нон тайёрлашда ун маҳсулотларига хамиртуруш ва сув солинса, биласиз у ишиб кетади. Натижада пишган кулчалар ажойиб бўлади. Қисқача хамиртуруш вазифаси ҳақида эслатиб ўтдим.

Ана энди жиддий масалага ўтсам, қанчалик оғир бўлмасин раҳбар орасида айниқса бошқарув элитаси онгида халқ устидан ноҳақ ҳукмронлик қилиш, зулм билан одамларни ишлатиш, ўз давлат тилимиз қудратига панжа ортидан қараш, фарзандларини бошқа тиллардаги мактабларда ўқитиш, русчани билмаганлар устидан кулиш ва шунга ўхшаш иллатлар сақланиб қолган. Тан оламизми йўқми бор ҳақиқат мана шундай!

Бундай "фазилат"нинг илдизи мустамлака даврига бориб тақалади. Айнан шу характерга эга кимсалар ҳатто ҳозирги кунгача юқори лавозимларга кўтарилмоқда. Ёки креслони ушлаб турмоқда. Айнан шуларни мен сиёсатимиз хамиртурушлари деб биламан.

Бу фикрим орқали русларга нисбатан адоват тарқатиш ниятида эмасман. Рус миллатига мансуб юртдошларимизнинг қилаётган меҳнатлари олдида таъзимдаман.

Аммо ўзи ўзбек бўла туриб ўзини юқорида санаб ўтилган иллатлар билан суғорилган қатламга ҳар доим қарши бўламан.

Токи юртдошларимиз қаддини баланд кўтарсин, ўзини камситилгандек ҳис қилмасин дейман.

Руслашган қатлам манфаатларини ҳимоя қилиб баъзилар адвокатлик қилмасин. Юқоридаги фикримни социологик, психологик ва сиёсий томонлама тўғри эканлигини исботлаб бера оламан. Эътироз бўлса марҳамат музокара ўтказишга тайёрман.

Ўз халқини рус оғаларга сотиб, халқ ичидан кир қидириб юқорига маълумот берган хоинларнинг авлодлари бугунги кунда сиёсий элитанинг онгини шакллантирган десам хато қилмаган бўламан.

Нима қилмоқ керак?!

Хамиртурушни тубдан янгилаш лозим! Халқни ҳурматини жойига қўймаганни сиёсий саҳнадан улоқтириш керак. Жамият бошқарувига миллий манфаатларимизни ҳимоя қилувчи қонларни қўйиш талаб этмоқда.

Мардон Аслонов
406 views16:28
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:28:22
359 views16:28
Ochish/sharhlash