Get Mystery Box with random crypto!

Prezidentlar haqida

Telegram kanalining logotibi prezident_uz — Prezidentlar haqida P
Telegram kanalining logotibi prezident_uz — Prezidentlar haqida
Kanal manzili: @prezident_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.43K
Kanalning ta’rifi

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!!
Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik!
Bizga a'zo bo'lish:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-21 03:59:08
Генри Форднинг ғайриоддий ҳаракати

Бир куни Генри Форд ўз компаниясининг барча бўлим раҳбарларини йиғди ва уларнинг баҳона ва шикоятларига эътибор бермай, ҳаммани Кариб денгизига икки ҳафталик саёҳатга жўнатди.

Қайтиб келгач, баъзилари лавозимга кўтарилди, бошқалари эса ишдан бўшатилди.

Форд нимага асосланиб бундай иш қилган эди?

Ҳаммаси вақтинчалик бошлиқсиз қолган бўлимлар ишида эди.

Aгар ушбу вақт мобайнида бўлимда иш яхши ва муаммосиз ўтган бўлса, - деб ўйлади Форд, демак, менежер яъни бўлим раҳбари ҳамма нарсани малакали ташкил қила олган бўлади. Aгар барча ишлар бўлим тўхтаб ёки оқсаб кетган бўлса, демак, уларнинг раҳбарисиз улар ҳеч нарсага ярамайди ва, албатта, бунинг учун фақат раҳбарнинг ўзи айбдор эди.

Дарҳақиқат, ходимларнинг ойлик даромади ва фаолияти фақатгина бир раҳбарга боғлиқ бўлса, демак ишлар тизимли ташкил қилинмаган бўлади. Раҳбар бетоб ёки тўсатдан оламдан ўтса, қолган ходимларнинг иш тақдири савол остида қолиши мумкин.


Мардон Аслонов
821 views00:59
Ochish/sharhlash
2022-08-14 21:25:43
АНЖИР ДАРАХТИ

2020 йил баҳорда экилди сувсизликка чидолмай баъзилари қуриб кетди, бардош бергани сув барқарор бўлгунча чидаб уша йил яшаб қолди.

2021 йил эрта баҳорда танасини совуқ урди. Қуриб қолди. Уша йил қайтадан илдиздан янги ниҳоллар чиқара бошлади.

2022 йил ўзини тиклаб мевага кирди. Қанчалик машаққатли кунларни бошдан кечирди.

Икки йил олдин эккан анжир кўчатинг мева берса, уни тановул қилиб туриб, меҳнатнинг таги роҳат ва у қанчалик мароқли эканлигини яна бир бор англаб етасан!

Мардон Аслонов
827 views18:25
Ochish/sharhlash
2022-08-11 08:01:10
РАЗВЕДКАЧИЛАР НИГОҲИ

Бу расм кузатувни текшириш столи ҳисобланади унинг номи "Кўнгилочар стол".

Ушбу расмдан 1 дан 90 гача бўлган рақамларни кетма-кет топинг.

5-10 дақиқа давомида топсангиз сизда ажойиб кузатиш кучлари мавжуд.

10-15 дақиқа - яхши.

15-20 дақиқа давомида - ўртача.

20-25 дақиқа давомида - қониқарли.

Мардон Аслонов
1.4K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-09 22:50:17 НИМАНИ ҲИСОБИДАН АҚШ КУЧЛИ?!

Шу саволга жавоб олиш мақсадида росса изланишлар олиб бордим. Аслида АҚШнинг кучайишига сабаблар бисёр. Улар:

Доллар эгаси бўлиши, дунё ер ости бойликларига қисман эгалик қилиши, дунёни бошқарадиган оилалар жамлангани, жаҳон биржасида назорат, сўнги технологиялар маркази ва бошқалар.

Эътиборимни тортган ягона нарса шуки, АҚШ дунёнинг деярли барча давлатларидан иқтидор эгаларини ўзига тортишидир. Айниқса, шароити оғир бўлган давлатлардан ўзига кадр қидириш мақсадида турли хил грант танловлари эълон қилиши ёки Green card лойиҳалари ишлаб чиқариши шулар жумласидандир.

Юқоридаги маълумотларни ўқиб АҚШни жозибадор қилиб кўрсатмоқда деб ўйлашингиз мумкин. Асло!

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Гитлердан то СССР парчалангандан сўнг ундаги атоқли олим ва малакали мутахассисларни ўзига олганлиги АҚШнинг дунё сиёсатида ўта моҳир ўйинчи эканлигини билдиради. Бу стратегия ҳамон ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Афсуски, юртимизнинг энг малакали мутахассислари ҳам ҳар йили АҚШ томон кетишмоқда. Ўзини жозибадор қилиб кўрсатиб ўзга давлат кадрларига эгалик қилиши шахсан менга ёқмайди.

Организм янги қон билан тўйингандек ҳар йили АҚШ ўзини ривожини дунёнинг янги кадрлари орқали мустаҳкамлаб боради.

Мана шундай ишларни агар биз ҳам ҳудудларимиз кесими бўйича йўлга қўйсак Ўзбекистон бир икки йилда тараққиётнинг янги босқичига кўтарилган бўлар эди.

Ачинарли томони шундаки, халқ тақдирига масъул бўлган тизимларда хусусан қонунчилик, ижро этувчи ҳокимият, суд органларида ўн йиллардан бери бир хил башаралар акс этиб турибди. Қаерда қандай давлат тадбири бўлмасин бир хил юзлар қарсак чалиб келишмоқда.

Янги кадрлар ўз юртидан четга мажбуран кетаётган бир даврда эски кадрлар ўз хоҳиши билан ишдан бўшашни хаёлига ҳам келтирмай тиржайиб туриши адолатданми?! Табиатда бўшлиқ бўлмас экан уни тўлдирувчи куч ҳам бўлмайди дегани шу бўлса керак!

Хулосани халқ эмас балки давлат тараққиётига масъул бўлган инсонлар чиқарсин! Битта кадрни то вояга етказгунча давлат қанчадир харажат қилса-ю бошқалар уни илиб кетадиган бўлса у ҳолда ноҳақликни мана шу нуқтасига эътибор қаратиш лозим.

Фалон одамни ҳурмати бор! Қўяверинг ишласин!- деган тушунчалар бор экан тараққиёт ҳақида гапириш бефойдадир балки...

Мардон Аслонов
824 views19:50
Ochish/sharhlash
2022-08-09 22:50:15
518 views19:50
Ochish/sharhlash
2022-08-08 00:07:35
ҲУКМДОР ҲИКМAТИ

Дубай асосчиси Шайх Рашиддан ўз мамлакатининг келажаги ҳақида сўралганда, у шундай жавоб берди:

- Бобом туяда, отам туяда, мен Мерседес, ўғлим Ленд Ровер, набирам ҳам Ленд Ровер, лекин эварам яна туяга минади...

Нега бундай?- деб яна сўрашди:

- Қийин вақтлар кучли одамларни яратади. Кучли одамлар яхши вақтларни яратадилар. Яхши вақтлар заиф одамларни келтириб чиқаради. Заиф одамлар қийин вақтларни яратадилар.

***

Эътибор бердингизми?! Қийин вақтлар кучли одамларни яратар экан. Демак умид бор! Қийин вақтдан унумли фойдаланиб олишимиз керак...

Мардон Аслонов
857 views21:07
Ochish/sharhlash
2022-08-07 22:12:01
1937 йилда Гитлер тарафдорларининг митинги.(Расмда)

Инсоният тарихида ҳеч бир митингда бунчалик кўп одамлар йиғилмаган.

Энг ёмони нима биласизми?!

8 йилдан кейин (1945 йилда) уларнинг барчаси Гитлер ғояларини ҳеч қачон қўллаб-қувватламаганликларини айтганликларидадир.

Ҳа, дўстлар! Президентлар ўтгандан кейин унга яқин бўлган атрофидаги одамлар биринчилардан бўлиб улардан юз ўгирадилар. Мажбур эдим, бошқа иложим йўқ эди, бола чақам ҳаёти деган сафсата билан халқни ва янги раҳбарни қулоғига тепадилар.

Шавкат ака шунақа нокаслардан ҳушёр бўлаверасиз. Ислом Каримов давридан нолиган билингки Сизни ҳам кейингисига ёмонлайди. Уларнинг тирикчилиги афсуски шундай.

Мардон Аслонов
613 views19:12
Ochish/sharhlash
2022-08-07 01:58:38
ЕТАКЧИЛИК ҲИКМАТИ

Бир куни Наполеон Бонапарт соқчиларни текширар экан, постда ухлаётган қоровулни кўриб қолди. Уруш даврининг низоми ва қонунларига кўра, қоровул судга тортилиши ва отиб ўлдирилиши керак эди, чунки ўз постида шармандаларча ухлаб қолиб, сафдошларининг ҳаётини хавф остига қўйган аскарга раҳм-шафқат йўқ эди.

Аммо Наполеон кутилмаган қарор қабул қилди: у ухлаб ётган қоровулнинг қуролини кўтариб, елкасига ташлади ва чарчаган аскар қолдирган постни қўриқлашга ўтди. Бироз вақт ўтгач, смена алмаштиргани келган сержант, қоровул ухлаётганини ва император қоровул ўрнида эканлигини кўрди.

Уларнинг айтишича, барча аскарлар билган бу воқеадан сўнг улар у билан жангга киришга ва мисли кўрилмаган мардлик ва жасорат билан у учун ўлишга тайёр эдилар.


Тарихдан сабоқ чиқариш керакки арзимаган хатоликни деб ўз қўл остингдаги ходимларга зулм қилмаслик лозим. Айниқса, Ватан учун қасамёд қилган ходимларни пуф сассиқ деб улоқтирмаслик керак.

Мардон Аслонов
671 views22:58
Ochish/sharhlash
2022-08-06 16:56:25
Агар чиндан ҳам хоҳласангиз, тўрт киши дунёни ўзгартиришингиз мумкин.

1960-йилнинг 1-февралида тўрт нафар афро-америкалик талаба АҚШнинг Греенсборо шаҳридаги Woolworth's супермаркетидаги кичик кафеда столга ўтириб, оддий кофега буюртма беришди. Кафе официантининг айтишича, улар қора танлиларга хизмат қилмайди ва улар кафедан чиқиб кетишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Бироқ, тўрт нафар ёш кафе ёпилгунга қадар ўз жойларида қолишди - кафе маъмурияти уларни ҳайдашга ҳақлари йўқ эди.

Эртаси куни эрталаб кафе столларида аллақачон 12 та ғамгин қора танлилар, учинчи куни - 60. Тўртинчи куни кафеда аллақачон 400 та афро-америкалик бор эди ва улар барча кафеларни эгаллаб олишди ва ҳатто кўчада туришди. Woolworth's раҳбарияти бонг урди.

Бутун мамлакат бўйлаб афро-америкаликлар норозиликни кўтариб, бошлашди. Шундан сўнг АҚШ ҳукумати томонидан ирқчиликка сабаб бўладиган чекловлар олиб ташланди.

Расмда уша машҳур инсонлар!

Ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди!- деганлар учун яхшигина сабоқ эмасми?!

Мардон Аслонов
553 views13:56
Ochish/sharhlash
2022-08-03 18:22:34
ТАККАМИЗ ЎЗ БОЛАЛАРИНИ ҚАМОҚДАН ОЗОД ЭТМОҚДА. ШЛАКАБЛОК УСТИГА ЧИҚИБ ТИШИ БИЛАН ЭШИКНИ ҚАНДАЙ ОЧИШИГА ҚАРАНГ!
НИМА БЎЛГАНДА ҲАМ БАРИБИР ОТАДА!

www.elmadad.uz
605 views15:22
Ochish/sharhlash