Get Mystery Box with random crypto!

AGROLIFE Кунларнинг бирида бой ота ўз фарзандига одамлар қанч | Prezidentlar haqida

AGROLIFE

Кунларнинг бирида бой ота ўз фарзандига одамлар қанчалик камбағал яшашини кўрсатиш учун қишлоқлардан биридаги фермада яшайдиган оилага олиб борди.

Бир кеча у ерда ота ва ўғил меҳмон бўлди. Сўнгра ўз кошонасига қайтиб, ўғлидан сўради:

— Саёҳатимиз сенга ёқдими ўғлим?

— Жудаям ажойиб ўтди, отажон!

— Одамлар қанчалик камбағал бўлишини тушундингми?-деб сўради бой ота.

— Албатта!

— Бундан нима ўргандинг?!

Фарзанд жавоб берди:
— Бизнинг уйимизда битта ит борлигини, уларда эса тўртта эканлигини кўрдим. Бизнинг уйимиз ўртасида бассейн бўлса, уларда табиий ҳолда катта ариқ уйлари ёнидан ўтган экан. Биз ҳовлимизни чироқлар билан ёритамиз уларда осмондаги юлдузлар шу ишни бажарар экан. Биз уйимиз бурчагидаги ландшафт дизайни доимо яшил бўлиши учун дорилар сепамиз, уларда ҳаммаси ям-яшил. Эрталаб қадоқланган идишдан сут ичамиз ёки музлатгичдан тухум олиб қовурамиз уларда буларнинг бари табиий ҳолда сигир ва товуқдан олинар экан.

Боласининг жавобидан отанинг боши қотиб қолди. Шунда ўғил яна қўшимча қилди:
— Раҳмат отажон! Дунёдаги энг бой оилалар олдига олиб борганингиз учун миннатдорман!

Мана шу маълумотни эслаб қолинг! Яқин келажакда яшаш турмуш тарзи тубдан ўзгаради. Шаҳардан кўра қишлоқ ҳаёти ривожланиб боради. Бунга табиий маҳсулотларга бўлаётган талаб ортиши, одамларнинг соғлом ҳаётга бўлган дунёқараши ўзгариши ва кимёвий дориланган маҳсулотлардан қочиш сабаб бўлади.

Мардон Аслонов