2022-08-01 19:37:55
АРЗИМАГАН НАРСАДАН БОШЛАНАДИ
Баъзан Сиз билган инсонлар қисқа муддат ичида ўзгариб кетади. Ё бойликка эришади, ёки четга ўқиш ёки ишлашга кетади, ёки ноқонуний ишларга аралашиб қолади. Ҳаммаси бирдан бошланмайди. Тома-тома кўл бўлиб сўнгра тошади. Яқинларингиз қуйидаги бандлар орқали ўзгаришига ишонинг:
- Фикрларини кузатиб боринг - улар сўзларга айланади.
- Сўзларини кузатиб боринг - улар ҳаракатларга айланади.
- Ҳаракатини кузатиб боринг - улар одатга айланади.
- Одатларини кузатиб боринг - улар характерга айланади.
- Характерига эътибор беринг - бу уларнинг тақдирини белгилайди.
Отамисиз ёки она, акамисиз ёки опа, ёки қариндошдирсиз уларга бефарқ бўлманг!
Вақт борида керакли фикр, сўз, одат, ҳаракат ва характер беришга интилинг! Илмга ошно бўлишни истасангиз мажбурлаб бўладими ёки тақдирлаб, қўлига керакли китобларни беринг!
Тадбиркор бўлишини истасангиз пул билан муомала қилишни ўргатинг ёки савдо ишларига қўшиб қўйинг!
Ўз ҳолига ташлаб қўйиб сўнгра нохуш қўнғироқ қилишларини кутишингиз мумкин. Яқинларингизни асранг!
Жамиятда носоғлом муҳит кўпайиб кетмаслиги учун бу хабарни дўстларингиз билан бўлишинг!
Мардон Аслонов
777 views16:37