Get Mystery Box with random crypto!

МИЛЛАТ ХАНЖАРЛАРИ! Баъзилар мени олийгоҳда ўқишга қарши инсон | Prezidentlar haqida

МИЛЛАТ ХАНЖАРЛАРИ!

Баъзилар мени олийгоҳда ўқишга қарши инсон деб билар экан. Келинг шу саволга атрофлича тўхталиб ўтсам.

Давлат томонидан кейинги йилларда Олий ўқув юртига кириш ва унда ўқиш юзасидан мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Бундай ўзгаришларни қўллаб-қувватлайман.

Тўрт йиллик умр! Агар толиби илм пора билан ўқиса, шунча йил беҳуда ўтади. Жамиятга яна битта қурт етишиб чиққан бўлади.

Тўғри илм олиш ва диплом соҳиби бўлиш албатта инсон камолоти учун фойдали вазифа сифатида қаралади.

Тўғрисини айтсам, имконияти борларгина институт ёки университетга ўқишга кира олади. Гап контракт пулида ҳам эмас ҳаёти барқарор бўлганлар учун ўқишга кириш муаммосиз.

Аммо шундай ёшлар борки, айнан уларнинг шароитларини билганим учун ҳам ўқишдан бошқа вариант борлигини таъкидлаб келаман. Бундай ёшлар қаторига оилада боқувчисини йўқотганлар, чин ёки тирик етим қолганлар, ўзи мактаб ёшида бўлсада оиланинг ягона боқувчисига айланганлар, опа-сингилларини турмушга бериш йўлида ўзининг навқирон ёшлигини пул топишга сарфлаганлар, рўзғор ташвишини бўйнига олганлар ва шунга ҳаёт зарбаларини ўз танасида ҳис қилган тоифалар киради.

Бундай ёшларга ўқиш контракт пулини тўлаб бераман деганизда ҳам ўз йўлидан қайтара олмайсиз! Оилавий шароитлари туфайли улар ўқимасдан ишлашга мажбурдирлар.

Шуларни инобатга олиб, бизнес лойиҳалар ва янгича ғоялар йўлида изланишлар олиб бораман.

Кимларнидир ота-онаси қўлласа ман гапириб ўтганларни ким ҳолидан ўйлайди?!

Ўзи ёш бўлсада оиласига оғир меҳнат қилиб бир бурда нон олиб борган ёшлар мен учун ҳар қандай ўқимишли олимдан даражаси улуғдир!

Ушбу қатлам вакиллари ёшликдан ҳаёт зарбалари ва синовларида тобланган ханжар каби ўткир бўлишади. Имкон қадар мана шундай ёшлар билан суҳбатлашишга вақт ажратаман. Уларда диплом бўлмасада дунёни англаш қобилияти кучли бўлади. Кўплари бозорда савдо ишларида юришади, арава тортишади, бўш вақтини беҳуда сарфлашмайди. Айнан шундай авлод келажакни эгалари бўлиб етишади.

Бундан кейин позициямни тушунишингизни илтимос қиламан.

Мардон Аслонов