Get Mystery Box with random crypto!

Ўқувчимиз ёзмоқда Яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси | platforma.uz

Ўқувчимиз ёзмоқда
Яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким?


Шағал қазиб олишни экология баҳона тақиқлаётган ўзбек чиновникларининг савияси ва экология деган нарсани мутлақо тушунмаслигидан келиб чиқилса, бу ерда мақсад шағал қазиб олишни тўхтатиш эмас, балки бир қўлли монополияга айлантиришмоқчи, деган ўй-хаёл келаверади.

Негаки, биринчидан, амалдорларимиз ҳар доим янги монополия яратмоқчи бўлсалар рақобатчиларни экология, миллий манфаатлар ҳақидаги мана шунақа баландпарвоз нарсалар билан айблашган.

Ваҳоланки шу вақтда ўзлари экологияга ҳам, миллий мафаатларга ҳам тупурганча бундан беш баттар ишларни қилаётган бўлишади.

Иккинчидан, шағал қазиб олишни тўхтатиб бўлмаслигини бошқалар сингари улар ҳам яхши тушунишади. Акс ҳолда, қурилиш саноати бир кунда ўлади.

Учинчидан, ҳаммага маълумки, шағал бозори аҳолининг ҳамма қатламини қамраб олган. Яъни, ҳамма харидор. Энг эътиборлиси, деярли нақд пулда сотилади. Бу дегани даромад солиқдан ташқари.

Агар бозор кўлами ва даромади назорат қилинмаслигини ҳисобга олсак, юз фоиз аниқки, бу соҳа ўз эгаларига Ўзбекистондаги мошина заводиданда каттароқ, энг муҳими, ҳеч ким сезмайдиган  даромад келтирмоқда.

Нима дедингиз? Унда яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким?

Шавкат Ширинов.

@platformauzb