Get Mystery Box with random crypto!

#Инсон_қадри_учун Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил эт | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Инсон_қадри_учун

Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Бугун Қайилма маҳалласидаги тиббиёт пунктида прокурор Жасурбек Ҳайитбоев ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Прокурор назоратидаги кўрикда малакали шифокорлар жамоаси жами 93 нафар фуқарони текширувдан ўтказди.

Бепул тиббий кўрикда кардиолог, жарроҳ, педиатр, невропатолог, офтальмолог, травматолог, фтизиатр, лор, каби тор соҳа шифокорлари иштирок этди.

Тиббий кўрикда ЭКГ, УТТ текширувлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан ётиб қолган IV гуруҳга мансуб 6 нафар беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.

Бундан ташқари тиббий текширув давомида маҳалладаги тиббиёт пунктининг шарт-шароитлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш прокуратура томонидан назоратга олинди.

@PARKENT_TONGI