Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал P
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.86K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-06-09 18:31:17
#Таълим

"Очиқ эшиклар куни"га марҳамат!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Паркент туман ихтисослаштирилган мактаби "Очиқ эшиклар куни"га таклиф этади.

Унда мазкур мактаб фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўласиз!

"Очиқ эшиклар куни" тадбири эртага, 10 июнь куни 10:00 дан бошланиб, кеч соат 16:00 гача давом этади.

Манзил: Паркент тумани, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 306-уй.

Мўлжал: Паркент туман тиббиёт бирлашмаси ёнида!

@PARKENT_TONGI
12.9K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-06-09 14:14:29
#Диққат_билдириш

Бугун туманимиздаги метан газ заправкасида "Нексия" портлади

Бугун Паркент туман ИИБ ЙҲХБ яқинида жойлашган “Темур Сарбон” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қўйиш шохобчасида "Нексия-1" автомобили портлаб кетди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент туман прокуратурасининг тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилди.

Аниқланишича, бугун 09 июнь куни соат тахминан 9:50 ларда “Темур Сарбон” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қўйиш шохобчасининг 4-колонкасида фуқаро Т.А бошқарувидаги “Нексия-1” русумли автомашинага газ қуйиш давомида ушбу автомашинага ўрнатилган газ балони портлаб кетган.

Бунинг натижасида, автомашинани ортида навбат кутиб турган “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси М.Ж. енгил тан жароҳати олиб, Паркент тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Воқеа жойида бўлган бошқа шахслар тан жароҳати олмаган.

Фуқаро Ж.М. бошқарувидаги “Дамас” автомашинаси ҳамда газ балони портлаган “Нексия-1” русумли автомашиналар турли даражада шикастланган.

Ҳурматли ҳайдовчилар автомобилингиздаги метан газ балонининг техник ҳолатини доимий равишда тез-тез кўрикдан ўтказиб туришингиз сўралади.

Унутманг, бу борадаги масъулиятингиз сизни ва бошқаларни ҳам ҳаётини турли кўнгилсизликдан асрайди!

@PARKENT_TONGI
17.8K views11:14
Ochish/sharhlash
2023-06-09 11:03:36
#Расман

Паркент тумани Маданият ва туризм раҳбари тайинланди

Туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг тавсиясига биноан Паркент тумани Маданият ва турзим бўлими раҳбарлигига Дилёр Диловаров тайинланди.

Дилёр Диловаров 1994 йилда Паркент туманида туғилган.

Маълумоти олий, Тошкент давлат аграр университетини 2018 йилда тамомлаган.

У мазкур лавозимга тайинланишидан аввал Тошкент вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси Ахборот таҳлил ва статистика бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

@PARKENT_TONGI
14.0K views08:03
Ochish/sharhlash
2023-06-09 09:07:02

Мамлакатимзга аномал иссиқ кириб келмоқда

Жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари юртимиз ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда 44-46° гача, Қизилқум чўлида 47° гача, республиканинг энг жанубида 48-49° гача кўтарилган.

Маълумот учун: мамлакатимизда 25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, "чилла" ёки "саратон" деб аталади, бу форс тилида "қирқ кун" деган маънони англатади.

@PARKENT_TONGI
13.6K viewsedited  06:07
Ochish/sharhlash
2023-06-09 07:01:34
#Билиб_олинг

Иммунитетингиз кучли бўлишини истайсизми?

Унда кунига қанча сув ичиш кераклигини билиб олинг!

Тана вазни:              Сув миқдори:

45 кг                               1,9 л
50 кг                               2,1 л
55 кг                               2,3 л
60 кг                               2,5 л
65 кг                               2,7 л
70 кг                               2,9 л
80 кг                               3,5 л
85 кг                               3.7 л
90 кг                               3.9 л
95 кг                               4,1 л
100 кг                             4,3 л

@PARKENT_TONGI
14.2K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-06-09 06:00:22
#Кун_кайфияти

Айни об-ҳавога мос тўйхона экан

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
15.0K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-06-09 05:01:07

Аёлингни бировлар олдида эркалама ҳам, у билан жанжаллашма ҳам: биринчиси — нодонлик белгиси, иккинчиси — жоҳиллик.

Клеобул

P. S: Милоддан аввалги VI асрда яшаган файласуф, қадимги Юноннинг етти донишмандидан бири

@PARKENT_TONGI
13.4K viewsedited  02:01
Ochish/sharhlash
2023-06-09 04:02:03

Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади.

Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, завқланиб яшанг!

@PARKENT_TONGI
14.0K views01:02
Ochish/sharhlash
2023-06-08 22:03:02


Жума муборак!

Бу қутлуғ кунда дуо қилишдан чарчаманг!

Банда Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Муборак Жума кунларида шундай дуо қилайликки, дуоларимиз барча дуоларни қамраб олсин.

Жуманинг хайри ва барокати сизга ҳамроҳ бўлсин!

Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

@PARKENT_TONGI
14.7K views19:03
Ochish/sharhlash
2023-06-08 10:20:21 #Диққат_муҳим

Мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилади

Президентнинг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сонли қарори билан мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари тугатилиб, мазкур штатлар янги тузилган ижтимоий ҳимоя агентлигига берилмоқда.

@PARKENT_TONGI
15.1K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash