Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.89K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-07-04 04:02:05

Ўзингизни солиштиришингиз керак бўлган ягона инсон — бу ўтмишдаги сизнинг ўзингиз. Ва сиздан яхшироқ бўлиши керак бўлган ягона инсон — бу ҳозирдаги сизнинг ўзингиздир.

Шундай экан, мақсадларингизни амалга ошириш йўлида ҳеч қачон чекинманг!

@PARKENT_TONGI
12.1K views01:02
Ochish/sharhlash
2023-07-04 03:01:38


Хайрли кун!

Ҳар бир кун ҳаётимизнинг янги саҳифасидир.

Ҳар ким ўз ҳаётининг муаллифидир. Уни ёрқин лаҳзалар ила бойитиш эса фақат ўз қўлимизда.

Бошланган янги кунингиз омадли ва барокатли бўлсин!

Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

@PARKENT_TONGI
12.3K views00:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 18:17:55
#Бунёдкорлик

Йилларга татигулик янгиланиш

Красногорск шаҳарчаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан  2021 йилда Паркент туманига қўшилганди.

Ўша вақтда Красногорск ҳудудида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар одамларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлгани ортидан чиққан гап-сўзларнинг охири йўқдек эди.

Кечагидек ёдимизда туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ҳудуд аҳолиси билан тез-тез учрашиб, яқин вақт ичида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари Красногорск қиёфаси бутунлай ўзгаришини айтганди.

Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳудудда йилларга татигулик янгиланишлар бўлди.

Фикримиз тасдиғини "Ойдин" ҳамда Саид ота номдаги маҳаллада яқинда фойдаланишга топширилган ''Street wokourt'' ва универсал спорт майдончаси мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ҳа, кейинги пайтларда нафақат Красногорск, балки туманимиз қиёфаси ўзгаришда давом этмоқда.

@PARKENT_TONGI
13.2K viewsedited  15:17
Ochish/sharhlash
2023-07-03 09:44:40
#Таълим

Ўқув маркази очиш учун субсидия ажратишнинг навбатдаги босқичи бошланди

Ўқув маркази очиш учун субсидия ажратишнинг навбатдаги босқичи бошлангани ҳақида хабар берилди.

Талабгорлар 10 июлга қадар "Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш" хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга;

зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

2 йилга мўлжалланган бизнес режа;

маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;

педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;

педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;

таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

@PARKENT_TONGI
13.8K views06:44
Ochish/sharhlash
2023-07-03 08:02:12 #Муҳим

Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@PARKENT_TONGI
14.7K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-07-03 07:02:03
#Билиб_олинг

Телефонни хакерлар ҳужумидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Смартфон ҳам худди компьютер каби, ҳимоя ва профилактик хавфсизлик чораларига муҳтож.

Шу сабабли қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

Кэш ва “cookies” файлларни мунтазам равишда тозалаш;

Интернетда ташриф буюрадиган манбаларга эҳтиёт бўлиш;

Иловаларни юклаб олиш учун фақат расмий онлайн дўконлардан фойдаланиш;

Қурулмага антивирус ўрнатилган бўлиши ва уни вақти-вақти билан янгилаб туриш;

VPN хизматлари ёқилган ҳолда ва нотаниш жамоат Wi-Fi тармоқлари орқали, телефонингиздаги шахсий маълумотларни ўз ичига олган банк ва бошқа иловалардан фойдаланмаслик.

@PARKENT_TONGI
13.8K views04:02
Ochish/sharhlash
2023-07-03 06:01:34
#Кун_кайфияти

Зўравон пойгачи

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
14.2K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 05:01:42

Аёллар ишонарли алдашади, чун­ки улар ўзларининг тўғрисини гапираётганликларига деярли ишонишади.

Анри де Ренье

@PARKENT_TONGI
14.0K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 04:01:43

Нодон ўтмиш билан овунади, ақли кам — келажак билан, донишманд эса бугун билан.

Ҳинд ҳикмати

@PARKENT_TONGI
14.5K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 03:01:57


Хайрли кун!

Ҳар бир янги кун ҳаётингизни янги саҳифасини очмоқда.

Аслида ҳар ким ўз ҳаётининг муаллифидир.

Шундай экан уни ёрқин лаҳзалар ила бойишга ҳаракат қилиш мақсадида дуога қўл очиб сўраган тилакларингиз ижобат бўлсин!

Янги ҳафта хайрли ўтсин!

Бугунги кунингиз эса мазмунли бўлсин!

@PARKENT_TONGI
14.6K views00:01
Ochish/sharhlash