Get Mystery Box with random crypto!

Мактаблардан 500 метр узоқликда шакарли газланган ва энергетик | Media24.uz

Мактаблардан 500 метр узоқликда шакарли газланган ва энергетик ичимликлар, тез тайёрланадиган таомлар савдоси тақиқланиши кутиляпти

“2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокамага қўйилди.

Унга асосан, мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда тақиқланиши режалаштирилган.

Масъул вазирликлар ва ташкилотлар мунтазам рейдлар ўтказади.

Қарор муҳокамаси шу йилнинг 30 августга қадар давом этади.

@media24uz