Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 98

2022-09-05 13:37:50 Россиядаги ўзбекнинг пенсионерларни чув туширгани ҳақида

Петербургда рус полицияси Ўзбекистон фуқаросини ушлади ва қамоққа олди. У фирибгарликда айбланяпти.

Маълум бўлишича, 35 ёшли ўзбек 93, 86 ва 82 ёшли пенсионер кампирларга телефон қилиб, "қизингиз ЙТҲ сабабчисига айланди" дея алдаган ва улардан бу ишни "ёпди-ёпди" қилишга пул сўраган.

Кампирлар рози бўлишган, айтилган вақт ва жойга келган курьерга 150, 100 ва 200 рубл пулни беришган. Полиция кузатув камерасидан унинг изига тушган ва ушлаган.

@media24uz
6.2K views10:37
Ochish/sharhlash
2022-09-05 12:22:19 Ўзбекистонга келадиган хорижий президентлар

15-16 сентябрь кунлари Самарқандда йирик халқаро тадбир — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Унда 10 га яқин хорижий президентлар қатнашиши кутиляпти. Хусусан:

Хитой раҳбари Си Цзинпин;
Россия президенти Владимир Путин;
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев;
Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон;
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди;
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф;
Эрон президенти Иброҳим Раиси;
Беларус президенти Александр Лукашенко;
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған;
Арманистон бош вазири Никол Пашинян;
Афғонистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал ва Шри-Ланкадан вакиллар.

@media24uz
7.9K viewsedited  09:22
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:23:25 Айтишларича, бугун 1-синф ўқувчиларининг айримларига президент совғаси етмай қолган.

@media24uz
6.8K views08:23
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:54:58 Кобулдаги Россия элчихонаси жойлашган ҳудудда портлаш бўлди

Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

@media24uz
7.1K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:06:30 Шавкат Мирзиёев бу ҳафталик режага кўра:

Парламентлараро иттифоққа аъзо давлат парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари билан учрашади;
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида ўтадиган саммитга тайёргарлик бўйича тақдимотларда қатнашади.

@media24uz
7.7K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:41:13 Сўнгги 20 йилда илк марта евро доллардан арзонлади.

Айни пайтда 1 евро 0.99 долларга тенг бўлиб турибди.

@media24uz
8.0K views05:41
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:18:13 Бугун, 5 сентябр куни соат 18:00га қадар 5-ИМдаги магистрал иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Учтепа ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

@media24uz
8.0K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-09-03 15:43:36 Пуллик дарсликлар тендерини ким ютган?

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022-2023 ўқув йилига умумий ўрта таълим ташкилотлари учун нашр этилиши режалаштирилган умумтаълим фанларидан дарсликларни нашр этиш бўйича:

• 10-синф она тили дарслигини нашр этиш учун 22,6 млрд. сўм;
• 10-синф география дарслигини нашр этиш учун 20 млрд. сўм;
• умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш (7-синф) 18,2 млрд. сўм;
• 7-11 синф инглиз тили фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалари учун 17,9 млрд. сўмлик тендерларда «Kolorpak» МЧЖ ғолиб деб топилган. Тендерларнинг тегишли баённомалари «Media24uz»да мавжуд.

Очиқ маълумотларга кўра, «Kolorpak» МЧЖнинг 26,6 фоиз улушига «TELERADIOKOMPANIYA ZO’R» МЧЖ, 36,7 фоиз улушига Ахмедов Шухрат Якубжанович ва қолган 36,7 фоиз улушига Исраилов Исмаил Иркинович (у илгари «Akfa Engineering and Management» директори ва директор ўринбосари бўлиб ишлаган) эгалик қилади.

Шунингдек, «Kolorpak» МЧЖ ҳақида ушбу ҳавола орқали бошқа қизиқ маълумотлар билан ҳам танишишингиз мумкин.

@media24uz
12.2K viewsedited  12:43
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:28:57 Қашқадарё ҳокимига фин маслаҳатчи тайинланди

Финландиялик эксперт Петри Лунаскопри Қашқадарё вилояти ҳокимининг таълим тизими бўйича маслаҳатчиси бўлди.

У Финляндиянинг Амалий фанлар бўйича Савония университети профессори (тадқиқот, ривожланиш ва инновациялар бўйича эксперт) бўлиб, 20 дан ортиқ давлатларда К12 Олий таълим бўлимининг ўқитиш хизматларида тренер сифатида тажрибага эга.

Петри Лунаскопри Финляндиядан ташқари Недерландия, Англия, Португалия ва Венгрия давлатларида ҳам самарали фаолият юритгани айтилмоқда.

@media24uz
6.2K views11:28
Ochish/sharhlash
2022-09-03 12:08:39 Дарсликлар пуллик бўлиши Конституцияга зид, демоқда Расул Кушербаев

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг эслатишича, давлат мактабларида таълим бериш билан боғлиқ барча жараёнлар, ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш ҳам бепул ҳисобланади.

Конституциянинг 41-моддасида "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади", деб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил дарсликларнинг ижара нархлари қарийб 2 бараварга ошиб кетганди.

@media24uz
3.0K views09:08
Ochish/sharhlash