Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 94

2022-09-24 07:22:41 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов вафот этди.

@media24uz
4.0K views04:22
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:41:03 Жума намозида теракт

Афғонистон пойтахти Кобулдаги масжид ёнида жума намози вақтида портлаш содир бўлди, полиция қурбонлар борлигини тасдиқлади.

Портлаш шаҳарнинг дипломатик даҳасида юз берган, шундан кейин кўп ўтмай осмонга қуюқ тутун кўтарилиб, ўқ товушлари эшитилган.

@media24uz
3.6K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:37:03
Владимир Путин мактабларда ватанпарварлик тарбиясини кучайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказди.

@media24uz
4.3K views10:37
Ochish/sharhlash
2022-09-23 09:42:26 Ис газидан заҳарланиш мавсуми бошланмоқда

Куз келиб, кунлар совиши билан, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида қилинадиган ҳар хил чоралар оқибатида ис газидан заҳарланиш кўпаяди.

Ҳар йили ушбу кўринмас қотил юзлаб жонларни шунчаки олиб кетади. Уларнинг орасида ёш болалар, аёллар ва кексалар ҳам бор. Энг ёмони, оилалар ёппасига қирилади.

Бунинг ечими борми?

Ечими — эҳтиёткорлик ва яна эҳтиёткорлик!

Газ босимини пасайтираётган масъулларнинг бефарқлиги ўлиб кетишингизга арзимайди.

Қишлоқларда газ йўқлигини тан олмай, пинагини ҳам бузмайдиган мутасаддилар касрига яқинингиз бевақт хазон бўлишига йўл қўйманг!

Қачондир биз ҳам газдан ва иситиш воситаларидан хавфсиз, хотиржам фойдаланадиган вақтларга етамиз. Ўша кунлар қачондир келади, келиши керак.

Унгача ўзингизни ва оилангизни асранг!

@media24uz
5.1K views06:42
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:59:38 Бугун Донецк ва Луганск Халқ Республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум бошланди.

Овоз бериш 27 сентябрга қадар давом этади. Дастлабки натижалар 27-28 сентябрь кунлари эълон қилиниши режалаштирилган.

Референдум ўтказиладиган ҳудудларда 22-28 сентябрь кунлари бир ҳафталик таътил эълон қилинди.

@media24uz
4.6K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-09-22 19:13:23 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.

@media24uz
5.5K views16:13
Ochish/sharhlash
2022-09-22 15:19:02 Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни туғилган куни билан табриклади.

@media24uz
5.8K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-09-22 14:50:38 Нурафшон давлат университети ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, 15 минг талабага мўлжалланган маскан кейинги ўқув йилидан иш бошлайди.

@media24uz
6.0K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-09-22 13:18:17 Армияга борган, сўнгги 10 йилда Россия фуқаролигини олган, келиб чиқиши Марказий Осиёдан бўлганлар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва тожикистонлик шахслар ҳам мобилизация қилиниши ҳақида ҳужжат тайёрланмоқда.

Бу ҳақда рус аскилкоррупция қўмитаси раиси Кирилл Кабанов айтди. Сафарбарликдан бош тортиш нафақат ўзи, бутун оиласини фуқароликдан маҳрум қилишга олиб келади.

Бу ташаббус юқорида номи тилга олинган давлатлар ўз фуқароларига кўнгилли равишда урушга қўшилмасликлари учун қўйилган тақиққа муносиб жавоб сифатида олға сурилгани таъкидланган.

@media24uz
6.1K viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2022-09-22 10:43:01 Қозоғистонда 1 декабрда нишонланадиган Биринчи президент куни давлат байрамларидан чиқариб ташланди.

Дам олиш ҳисобланган бу байрам Назарбоевнинг республика олдидаги хизматларига эътиборни қаратиш мақсадида ташкил этилганди.

@media24uz
5.7K views07:43
Ochish/sharhlash