Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 100

2022-08-30 18:37:16 Нозим Холмуродов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@media24uz
4.6K views15:37
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:52:07
Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Д. Я. 2022 йил 30 август 01.30 ларда ўзига тегишли бўлган NEXIA 3 машинасида пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда воқеа жойида вафот этган.

@media24uz
5.4K views14:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:14:01
26 август куни Яшнобод туманида жойлашган дўконларнинг бирида Александр Рябов жами 503 минг сўмлик маҳсулотларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида у 3 кундан кейин, 29 август куни сурункали касаллик туфайли вафот этгани аниқланган.

Шу сабабли иш ҳужжатлари юритувдан тугатилган.

@media24uz
6.9K views11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:54:51
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида давлат мукофотлари олган фуқароларни шахсан тақдирлади.

@media24uz
6.4K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:10:34
Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти бўлди.

@media24uz
7.7K views08:10
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:58:10 Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк картаси) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк карталарига ташлаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

@media24uz
9.6K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:02:42 Озарбайжоннинг бир гуруҳ фуқаролари мукофотланди:

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан

Маммадова Гулянақ Закир қизи - Р. Бейбутов номидаги Озарбайжон давлат мусиқа театри вокалисти

“Дўстлик” ордени билан

Мустафаев Шаҳин Мажид ўғли - Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг академик З.М. Бунядов номидаги шарқшунослик институти бўлим мудири, академик
Аскаров Рамиз Бахшали ўғли - Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, профессор
Биннатова Алмас Қасим қизи - Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири

@media24uz
7.8K views07:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:31:26 Куз-қиш мавсумига тайёргалик доирасида катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 12 сентябрдан 7 октябргача Тошкент шаҳри бўйлаб ичимлик суви босими пасайтирилади ва вақтинча тўхтатилади. Тўлиқ рўйхат: https://uzsuv.uz/uz/posts/197

Кеча иссиқ сув ҳам тўхтатилиши айтилганди.

@media24uz
8.0K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:06:36 Янги Шевроле Трекер расмий нархлари:

- Бошланғич комплектация: 179 000 000 сўм;
- ЛС комплектация: 209 000 000 сўм;
- ЛТЗ комплектация: 229 000 000 сўм;
- Премьер комплектация: 249 000 000 сўм.

Сотув бошланди.

@media24uz
8.4K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:18:35 Мустақиллик арафасида фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Акбаров Хамидулла Илясович - Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киношунос

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Кападзе Тимур Тахирович - Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва «Олимпик» футбол клуби бош мураббийси

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Раджабов Хасан Юнусович - Юнус Ражабий уй-музейи директори

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Мехрижон Кабировна - Наманган вилояти мусиқали драма театри актёри
Бекназаров Тургун Саидович - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти
Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович - Халқаро шахмат академияси мураббийси
Маликов Рашид Каримович - «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат унитар корхонаси постановкачи режиссёри
Муллаханов Азим Азизович - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
Мусабаев Хусан Касимович - «Маҳалла» телерадиоканалининг «Телевизион миниатюралар театри» актёри
Ташкенбаева Неля Валиахмедовна - театр ва кино актёри, дубляж устаси
Ўнаров Собир Ҳамзаевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Шукуров Эшқабил Жураевич - «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири

«Шуҳрат» медали билан

Изамов Джамшид Анварович - «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» давлат унитар корхонаси овоз режиссёри
Рузметов Алишер Ганиевич - Ўзбекистон давлат филармониясининг «Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли хонандаси
Хайдаров Руслан Ражабович - «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси давлат муассасаси саҳналаштирувчи режиссёри, Тошкент шаҳри
Хидирова Баҳор Ҳазратқуловна - «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири
Холмуминов Асқар Сайфуллаевич - Ўзбек Миллий академик драма театри бош режиссёри

@media24uz
9.2K views18:18
Ochish/sharhlash