2022-07-08 11:02:31
Сочларингга тароқ бўлайин
Кўзларингга қароқ бўлайин
Қурол бўлай яроқ бўлайин
Нега кетдинг эй Борис Жўнсўн?
Боғларингда чечаклар унсин
Тоғларинда қадахлар сунсин
Оғларинга балиқлар тўлсин
Нега кетдинг эй Борис Жўнсўн?
Сен кетарсан балки йироққа
Али Камол кўмилган ëққа
Турк шарафин ëққан маëққа
Инглторëнг онтарган тоққа
Нега кетдинг эй Борис Жўнсўн?
Отинг ўзсин ишларинг ўнгсин
Ëвуқларинг совуқда тўнгсин
Товуқларинг қанот чиғориб
Кўк бағрида юлдуздай сўнсин
Нега кетдинг эй Борис Жўнсўн?
Сен кетарсан энди қаëққа?
Бошинг уриб хода таëққа?
Сиëсатда қайта балқарсан.
Денгизларда маëқ ëқарсан
Нега кетдинг эй Борис Жўнсўн?
Рассом Туз оғлайдир арзу хол айтиб
Ичлари бурилиб хол ба хол айтиб
Санчиқлар тирилиб оғриғи қайтиб
Нега кетдинг эй Борис Жўнсўн?
Сочларингга тароқ бўлайин
Кўзларингга қароқ бўлайин
Қурол бўлай яроқ бўлайин
Нега кетдинг эй Борис Жўнсўн?
@шиғир автори Рассом Туз. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Қўшиқ қилиб айтиш учун изн олиш жоиз. Кўчириб босилганда авторни кўрсатиш шарт.
13.1K views08:02