Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.32K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 462

2022-07-10 15:02:32 АҚШ президенти Жо Байден Саудия Арабистонига сафар қиларкан Россия ва Хитой билан қарама-қаршиликда муҳим эканини айтди.

Байден The Washington Post газетасида ўз ташрифи танқидчиларига жавоб берди.

Байден, шунингдек, Саудия Арабистонининг энергия ресурслари Россия хом ашёсига муқобил сифатида ҳаётий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Биз Россия агрессиясига қарши туришимиз, Хитой билан рақобатда ғалаба қозониш учун энг яхши ҳолатда бўлишимиз ва дунёнинг муҳим минтақасида барқарорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг учун биз бундай иш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган давлатлар билан бевосита мулоқот қилишимиз керак. Саудия Арабистони ҳам шундай давлатлардан биридир”, деб ёзади президент.

Учрашув АҚШ журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорликда айблаётган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон иштирокида бўлиб ўтади.

Саудия Арабистонига қарши журналистнинг ўлдирилиши туфайли АҚШ санкциялар киритди.

Риёд Украина туфайли Россияга қарши санксияларга қўшилмади, бироқ уруш бошланганидан кейин АҚШ Саудия Арабистони расмийлари билан муносабатларни яхшилашга қарор қилди.
12.2K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-07-10 15:02:08
Саудияга бораётган президент Байден Россия ва Хитойга қарши туришга қарор қилди
12.0K viewsedited  12:02
Ochish/sharhlash
2022-07-10 14:39:55
Зеленский қрим татар тилида Украина мусулмонларини Қурбон байрами билан қутлади.
12.4K viewsedited  11:39
Ochish/sharhlash
2022-07-10 13:32:24 Фарғона халқаро аеропорти божхона пости раҳбари ва ходими қонунга хилоф равишда товарларни божхона назоратидан ўтказиб, хориждан келаётган йўловчиларга рўйхатдан ўтказган.

Гумонланувчилар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради Давлат хавфсизлик хизмати. Қамағда...
12.7K views10:32
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:28:43 Бугундан жума кунги рассом Тузнинг youtube каналидаги ваъзларига субтитр қўйиладиган бўлди. Яъни улар инглиз ва дунёнинг бошқа тилларига эркин таржима қилинади. Демак бугундан кўрсатувларимиз янги аудитория учун очилади Кўринг, томоша қилинг, оғанг кучайди!

8.8K viewsedited  17:28
Ochish/sharhlash
2022-07-08 18:43:18 Нукус—Бейнеу—Нукус йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.

Ўзбекистон президентининг фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ота» — «Тажен» (автомобиль) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.

Бундан ташқари, Нукус—Бейнеу—Нукус йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.

Ўзбекистон ва чет эл ватандошлари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Даут-ота»дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин.

Шунингдек, «Ақтау—Нукус», «Ақтау—Урганч», «Олмаота—Тошкент», «Олмаота—Самарқанд» ва «Нур-Султон—Тошкент» йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон ва чет эл ватандошлари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.
11.0K views15:43
Ochish/sharhlash
2022-07-08 17:03:30
Янгиер шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев ҳайит арафасида жонини жабборга берди.
11.9K views14:03
Ochish/sharhlash
2022-07-08 16:02:22 Анвар Назир ёзади: Aслида, бизда сператизм бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд ва у турли шаклларда мавжуд:
Маҳаллийчилик бизнинг эски дардимиз ва у Тошкентда ва Хоразмда ва Самарқандда ва умуман ҳамма жойда бор бизда. Совет даврида Совет Ўзбекистони ҳукумати ичида маҳаллийчилик авж олган эди. Лекин маҳаллийчилик (ҳақиқий фарғоналик, чин хоразмлик, асли бухоролик, тоза тошкентлик ва бошқалар ғояси) сепаратизмга бирламчи асос. Ўлкашунослик ниқоби остида Ўзбекистоннинг алоҳида вилоятлари тарихи узоқ вақтдан бери ёзилиб келмоқда. Саводсиз одамлар эса Ўзбекистоннинг бир ҳудудига хос бўлган рақс ва шевани бу ҳудудда алоҳида халқ яшаётганидан далолат сифатида қабул қилади.
Умуман олганда, маҳаллийчилик ҳали ҳам замонавий миллат бўлишни истамаслигимиздан далолатдир ва бу келажакдаги бўлгинчиликка, сепаратизмларга сабабдир.
Ёки бу ерда сепаратизмнинг яна бир тури – бу бир гуруҳ одамлар ўз эътиқодларини, ўзларининг диний, мафкуравий қонунларини
мамлакат Конституцияси ва қонунларидан устун қўйишидир. Яъни, сепаратизм нафақат ҳудуд ёки алоҳида халқнинг ажралиб чиқиш истагида, балки Конституцияга зид бўлса ҳам, ўз урф-одатлари бўйича яшашни хоҳлайдиган бир гуруҳ одамлар ҳам сепаратистлар бўлади. Масалан, булар теократик қонунларини давлатнинг дунёвий қонунларидан устун қўйган кўрмуридлар ва уларнинг устозлари, бу ҳам сепаратизмдир.
Яъни, мен сепаратизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш учун қонун қабул қилишимиз керак демоқчиман. Ҳозир сепаратизм ҳақидаги ғояларимиз эскирган, сепаратизм фақат ҳудудий муаммо эмас, ўзини Конституциядан устун қўядиган ҳар қандай куч мамлакатни вайрон қилиши мумкин, қулатиши мумкин.
12.6K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:34:59 Ғайрат Омон ёзади: Маҳаллийчилик, одам ажратиш, сен қашқадарёлик, сен анжанлик, сен тошканлик дея аслида инсон ҳуқуқларини поймол қиладиган иллатларни юмор қилиб, катта саҳналарда одамларни кулдириб соққа қилаётган Аваз Охун, Миллион, Браво ёки яна аллақанча "қизиқчи"ларнинг ҳам қулоғидан тортиб, Ўзбекистон ягона, ўзбек миллати ҳам бир эканлигини, маҳаллийчилик мавзусида одамларни камситувчи мавзуда қизиқчилик қилиш аслида миллатни ҳақорат қилиш эканлигини тушунтириб қўйиш вақти келди. Айирмачилик, миллий нифоқ, сепаратизм кайфияти айнан мана шундай майда иллатлардан бошланишини бугун гувоҳи бўлиб ўтирибмиз.
12.4K views12:34
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:30:14 Зайнилобиддин Шахобиддинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
12.4K views12:30
Ochish/sharhlash