Get Mystery Box with random crypto!

ПРОКУРОР ТАДБИРКОРЛАРНИ ТАЛАЯПТИ Фарғона вилояти Бағдод тума | ELTUZ

ПРОКУРОР ТАДБИРКОРЛАРНИ ТАЛАЯПТИ


Фарғона вилояти Бағдод тумани прокурори Ҳасанов Aкмал тумандаги Пахтакор ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарларини A.Йўлдошев фермер хўжалигининг дала шийпонига тўплаб, туманга Президент ташрифи кутилаётганини, шу муносабат билан муҳтарам Юртбошимиз юрадиган йўлларнинг икки тарафида жойлашган аҳолининг ташқи тарафини таъмирлашга мажбур қилмоқда.

Давлат раҳбари шунақа кўзбўямачиликка ташриф буюряптими Бағдодга? Аксинча халқнинг реал қандай яшаётганини кўриш учун келаётган бўлса-чи?

Туман раҳбарлари ҳозирдан алдоқчиликка ўрганса, эртага келажагимиз кимнинг қўлида қолади? Фермер бечора пулни қаердан олсин? Ҳозир айни пул тугаган пайти эмасми?

Ҳали бирорта деҳқончилик ҳосили пишмаган бўлса. Прокурорнинг айтганини қилмаса, жиноят иши қўзғатиш билан таҳдид қилинаётган фермер қаерга борсин, дардини кимга айтсин?

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ўз шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи туман прокурорларини назорат қилмайдими?

Aйнан шу ҳолат бўйича Бағдод туманига келиб, алоҳида назоратга олиб, текшириш ўтказишингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube