Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.92K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 446

2022-07-13 13:50:06
Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади Марказий банк 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум…
3.1K views10:50
Ochish/sharhlash
2022-07-13 13:24:41 Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б Владимир Норов Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар пайтида мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун Россияга миннатдорчилик билдирди.

“Россия томонига Қорақалпоғистондаги вазиятни нормаллаштириш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги (РФ) тегишли баёнот берди. Мамлакатларимиз раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида бу масалани муҳокама қилишди”, — деди Норов Москвада бўлиб ўтган давра суҳбатида.

Унинг таъкидлашича, тартибсизликлар конституцияга ўзгартиришлар муҳокамаси чоғида бошланган, ваҳоланки, муҳокамалар барча баҳсли масалаларни диққат билан муҳокама қилиш учун зарур бўлган.

“Афсуски, бу жараён (мунозаралар) Қорақалпоғистонда референдум тўғрисидаги қонунда белгиланган шакл бузилиши билан кечди. Чунки буларнинг барчаси зўравонлик билан эмас, балки фуқароларнинг барча фикрлари, барча таклифларини муҳокама қилиш орқали амалга оширилиши керак эди – ҳаммаси инобатга олинди”, деб ишонтирди Норов.

“Умумий муҳокамага қўйилган Конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларга норозилик баҳонасида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига путур етказишга ҳаракат қилинди. Албатта, ташқи аралашувсиз эмас”, - деди у.

Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда 1 июл куни Ўзбекистон конституциясига киритилган ўзгартиришлар юзасидан ноқонуний намойиш бўлиб ўтди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, вилоят ҳокимиятини қўлга олишга уринган тартибсизликлар ташкилотчилари гуруҳи қўлга олинган.

Кейинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат, шунингдек, белгиланган муддатга комендантлик соати жорий этди.
4.6K views10:24
Ochish/sharhlash
2022-07-13 13:21:34
Ўзбекистон тартибсизликлар пайтида дастаклагани учун Россияга миннатдорчилик билдирди
4.6K viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash
2022-07-13 13:12:10 Ëзувчилар уюшмаси деган колхозда социалистик мулк талон торож қилиниб, шаир ва шаиркаларнинг муборак кўтлари теккан унитознинг 1993 йилда синдирилгани буюк мусибат сифатида союзда бир ҳафта муҳокама қилинган эди. Бу муҳокамага шоир Рауф Парфи мана бундай…
5.0K viewsedited  10:12
Ochish/sharhlash
2022-07-13 12:56:26 Ëзувчилар уюшмаси деган колхозда социалистик мулк талон торож қилиниб, шаир ва шаиркаларнинг муборак кўтлари теккан унитознинг 1993 йилда синдирилгани буюк мусибат сифатида союзда бир ҳафта муҳокама қилинган эди.

Бу муҳокамага шоир Рауф Парфи мана бундай муносабатда бўлғон эрди:

ТУВАКНИНГ ЎЛИМИГА МАРСИЯ

1993 йил мезоннинг 14 чисида Уюшма аҳлининг бошига бадбўй мусибат тушди. Ҳаммамиз учун ҳурматли устозимиз, унитазимиз ўзимизнинг Оқ Тувагимиз, оппоқ тувагимиз орамиздан кетди.
Эй, Қора Куч, эй Қора Тўқмоқ, бадкирдор нонемас қотил! Ошимизни еб ошлиғига тупурган мечкай, жумлачичқоқ ғазабидан қочиб бўбсан...
Дарбоза қошида сано ичган кишилардек соғари алвидо айтмак учун навбатда мунғайиб турганларнинг аҳволи ғоят аянчли эди. Юқорида эса жасадни оддий туваклар каби дафн этиш керакми ёки мўмиёлаш керакми, деган масала кўндаланг турар эди. Ичкаридан ўта қайғули қадимий марсия, йиғлаб айтилаётган, афтидан «Оқ илон, оппоқ илон, ойдинда ётгонинг қани?» оҳангида эшитиларди.
Хабар қилди буни ТАСС,
Ўлдирилди унитаз.
Оқ Тувак, чинни Тувак,
Безабон, жинни Тувак.
Сен кимларни миндирдинг,
Чаноғингни синдирдинг.
Чордона қурган эдинг,
Ялтираб турган эдинг.
Барчага тўнгланардинг,
Барчага ўнгланардинг.
Оқ Тувак, ялпоқ Тувак.
Қаншари талпоқ Тувак.
Уюшма сасиб кетди,
Ким сени босиб кетди.
Кимлар сени тўлдирди,
Кимлар сени ўлдирди.
Барчани кутар эдинг,
Лабингни тутар эдинг.
Кимникини кўрмадинг,
Кимникини сўрмадинг.
Кимлар сенга туфурди,
Кимлар сенга уфурди.
Айтмадинг рост сўзингни,
Бериб қўйдинг ўзингни.
Оқ Тувак, чинни Тувак,
Безабон, жинни Тувак.
Тарқалиб кетди мишмиш,
Бу тепадан бўлган иш.
Қайдасан мармар охур,
Ҳар тарафда урҳо-ур.
Этимизни едик биз,
Кетимизни едик биз.
Тувак хўрлар, қинғирлар –
Ўткан-кеткан минғирлар.
Узоқларга йўртамиз,
Лунжимизни йиртамиз,
Оқсоқоллар кенгашиб
Етиб келди энгашиб.
Нон еймиз, сув ичамиз,
Энди қайга учамиз.
Мармарнинг майини йўқ,
Овқатнинг тайини йўқ.
Сен асли керакмидинг,
Сен бизга тиргакмидинг.
Алвидо, ялпоқ тувак
Оғзингга қалпоқ Тувак.
1993
5.3K views09:56
Ochish/sharhlash
2022-07-13 12:06:33
Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида намойишчилар энди бош вазир идорасига бостириб киришга уринмоқда.
7.0K views09:06
Ochish/sharhlash
2022-07-13 11:55:43
Орқатоғ Қурбонқули Бердимуҳамедов Япониянинг собиқ бош вазири, ўтган ҳафта отиб кетилган Синдзо Абэ руҳига атаб садақа тарқатди.

Орқатоғ Синдзо Абэ билан бир неча бор учрашгани ва у билан дўст бўлганини таъкидлади.
7.5K viewsedited  08:55
Ochish/sharhlash
2022-07-13 11:47:23 Одамлар иккига бўлинади. Ëзувчилар ва ëзмайдиганларга. Ëзувчилар ҳам иккига бўлинади: ўз элини дунëга танитадиган буюклар ва ўз кўлмакини океан деб ўйлайдиган қурбақалар. Бу қурбақалар ҳам икккига бўлинади. Ëзувчилар уюшмасида мулозим бўлиб ишлайдиган ва …
7.7K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-07-13 11:19:25
Берлин ҳукумати энергияни тежаш учун Бранденбург дарвозаси ёриткичларини ўчиришни таклиф қилди.
8.2K views08:19
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:52:46 Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Марказий банк 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.
9.3K views07:52
Ochish/sharhlash