Get Mystery Box with random crypto!

Ëзувчилар уюшмаси деган колхозда социалистик мулк талон торож | ELTUZ

Ëзувчилар уюшмаси деган колхозда социалистик мулк талон торож қилиниб, шаир ва шаиркаларнинг муборак кўтлари теккан унитознинг 1993 йилда синдирилгани буюк мусибат сифатида союзда бир ҳафта муҳокама қилинган эди.

Бу муҳокамага шоир Рауф Парфи мана бундай муносабатда бўлғон эрди:

ТУВАКНИНГ ЎЛИМИГА МАРСИЯ

1993 йил мезоннинг 14 чисида Уюшма аҳлининг бошига бадбўй мусибат тушди. Ҳаммамиз учун ҳурматли устозимиз, унитазимиз ўзимизнинг Оқ Тувагимиз, оппоқ тувагимиз орамиздан кетди.
Эй, Қора Куч, эй Қора Тўқмоқ, бадкирдор нонемас қотил! Ошимизни еб ошлиғига тупурган мечкай, жумлачичқоқ ғазабидан қочиб бўбсан...
Дарбоза қошида сано ичган кишилардек соғари алвидо айтмак учун навбатда мунғайиб турганларнинг аҳволи ғоят аянчли эди. Юқорида эса жасадни оддий туваклар каби дафн этиш керакми ёки мўмиёлаш керакми, деган масала кўндаланг турар эди. Ичкаридан ўта қайғули қадимий марсия, йиғлаб айтилаётган, афтидан «Оқ илон, оппоқ илон, ойдинда ётгонинг қани?» оҳангида эшитиларди.
Хабар қилди буни ТАСС,
Ўлдирилди унитаз.
Оқ Тувак, чинни Тувак,
Безабон, жинни Тувак.
Сен кимларни миндирдинг,
Чаноғингни синдирдинг.
Чордона қурган эдинг,
Ялтираб турган эдинг.
Барчага тўнгланардинг,
Барчага ўнгланардинг.
Оқ Тувак, ялпоқ Тувак.
Қаншари талпоқ Тувак.
Уюшма сасиб кетди,
Ким сени босиб кетди.
Кимлар сени тўлдирди,
Кимлар сени ўлдирди.
Барчани кутар эдинг,
Лабингни тутар эдинг.
Кимникини кўрмадинг,
Кимникини сўрмадинг.
Кимлар сенга туфурди,
Кимлар сенга уфурди.
Айтмадинг рост сўзингни,
Бериб қўйдинг ўзингни.
Оқ Тувак, чинни Тувак,
Безабон, жинни Тувак.
Тарқалиб кетди мишмиш,
Бу тепадан бўлган иш.
Қайдасан мармар охур,
Ҳар тарафда урҳо-ур.
Этимизни едик биз,
Кетимизни едик биз.
Тувак хўрлар, қинғирлар –
Ўткан-кеткан минғирлар.
Узоқларга йўртамиз,
Лунжимизни йиртамиз,
Оқсоқоллар кенгашиб
Етиб келди энгашиб.
Нон еймиз, сув ичамиз,
Энди қайга учамиз.
Мармарнинг майини йўқ,
Овқатнинг тайини йўқ.
Сен асли керакмидинг,
Сен бизга тиргакмидинг.
Алвидо, ялпоқ тувак
Оғзингга қалпоқ Тувак.
1993