Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.93K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 443

2022-07-12 15:08:44
Тошкент вилояти Зангиота туманида 38 яшар "эркак" ўз қизининг 14 яшар дугонасини зўрлаган. Бош прокуратура 8 июль куни зўравонга қарши жиноят иши очди. Қамағда...
10.3K views12:08
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:02:29
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қадимий археологик обида устида қонунга зид тарзда қурилиш бошлангани юзасидан Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги текширув бошлади.
Шубҳали тадиркор бетон устунли қурилиш бошлаган бу ҳудудда IX-XII асрларга оид оид археология ёдгорлиги - Хўжакент шаҳристони жойлашган.
Ҳудуд Ўзбекистоннинг антик ва илк ўрта асрлар тарихига оид ноёб ёдгорликлар очиқ осмон остида сақланиб келинаётган жой ҳисобланади.
Арехеологик ëдгорлик ҳудудида ноқонуний қурилиш олиб бораётган ким? Бу саволга Ўзбекистон Бош прокуратураси яқинда жавоб берса керак.
10.1K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:00:12 “Қирғизистонда Алишер деган бир тирранча журналистни ўлдириб кетишибди. Тили бошига етди бу энағарни.”
“ Мавлоно Хондамир¸ олтин қаламингуз бирлан авлоддан авлодга етгувчи тарих саҳифаларига рақам қилингкум ¸Алишер мирзонинг ўлими¸ зулм хонадони бошқараëтган исқирт салтанатнинг инқирозидан даракдур”.
Эшбўтаевнинг яна кайфи қочди. “Буни лицензияси борми ўзи¸репертуари тасдиқланганми. Бунақа политичиский гапларни айтиш учун разрешенияси борми?”
Облкултура раҳбари елкасини қисди.
Раҳматжон ака эса дунëни унутиб наъра тортар эди.
“Сиз Қуръонга қўл қўйиб қасам ичиб бу қасамга хиëнат қилдингуз. Халқимизни очлик ва ғам дарëсига улоқтирдингиз. Халқимиз орасига нифоқ уруғини сочдингиз. Асл ўғлонларимизни зиндонбанд қилдингиз. Одамларга нон ўрнига тош бердингиз¸ балиқ ўрнига илон тутқаздингиз. Халқ очликдан қийналаëтган бир пайтда мулозимларингиз мешдай семирмоқда. Мамлакатда порахўрлик авж олди. Эътироз билдирганларни тилини суғурдингиз.”
Эшбўтаев бу гапларни эшитиб кўзлари ола-кула бўлиб кетди. Шу пайт унинг қўлидаги телефон жиринглаади. “Да. Ест. Конечно. Сайлов арафасида ғиринг этган овоз чиқишига йўл қўймаймиз.Ест. А как же? “
Телефонда гаплашаëтган Эшбўтаев қўли билан шофëри Маратга имо қилди. “ Ўчир анавини овозини“¸ деди Эшбўтаев.
Марат ўқдай учиб бориб Раҳматжон қўлидан микрофонни тортиб олишга уринди.
“Сиз атрофингиздаги оқил одамларни мамлакатдан қувдингиз. Миллат ва мамлакатни жар ëқасига олиб бордингиз. Сиз....”
Раҳматжон аканинг лунжига келиб тушган Маратнинг мушти монологга нуқта қўйди.
“Заткнис. Тоже мне Наваий”
Кисавурлик қилиб қўлга тушиб Навоийдаги қамоқхонада уч йил жазо ўтаган Марат Навоий деган сўздан нафратланар эди.
Оғзи бурнидан қон оқаëтган Раҳматжон акани тўйхонадан чиқариб юборишди. Тўй эгаси Амин ака узр сўрагандай бўлиб Раҳматжон аканинг қўлига елим халта тутқазди. Халтада тўртта сомса¸битта арақ бор эди. Лунжидаги қонни қўлрўмол билан артаëтган Раҳматжон акага Амин аканинг раҳми келди. Чўнтагини кавлаб озроқ пул чиқарди. “Хафа бўлманг ака. Ҳозир вазият чатоқ . Ортиқча гапириб бўлмайди.”
Раҳматжон ака елим халтани қўлтиғига қисиб пулни чўнтагига солди. Иштонини ҳўл қилган боладай ийманиб тўй эгасига жилмайиб қараб қараб аста тўйхонадан узоқлашди.
Бу вақтга келиб тўйхонада шоқол базми бошланган эди. Ичиб олган ëшу қари эркаку аëл ваҳший бир тарзда рақсга тушар¸ улар устида пуллар чирпирак каби учарди.
Ярим яланғоч ашулачи қиз микрофонни олиб қўшиқ куйларди.
“Агар сизнинг кўнглингизни ололмасам¸ аразингиз очилмайди¸ аразингиз.”
Қишлоқнинг ой ëруғи тушган ëлғизоëқ йўлида дайди итдай боши эгик кетаëтган Раҳматжон ака Навоий монологининг сўнгги сатрларини айтарди.
“Мен умримга сира ачинмаймен¸ аммо зое кетган панду насиҳатларимга ачинадурмен. Мен энди халқимнинг миллатимнинг орасига кетдим..”
Раҳматжон ака бу гапларни деярли шивирлаб айтди ва атрофга хавотир билан қараб қўйди.
Атрофда эса ҳеч ким йўқ эди.
9.8K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:00:12 Рассом Туз: Навоий ва монологчи
Эски-туски бозорида Раҳматжон акани ҳамма "монологчи" деб атайди. Оддий бир монтëрнинг бундай исм соҳиби бўлишига эски бир радиола сабаб бўлган эди.
(Марҳум журналист Раҳматжон ака Омонов хотирасига бағишлайман)
Раҳматжон ака уйма-уй юриб эски электр асбоблари сотиб олиб юрганда, кимдир уйидан эски радиола олиб чиқиб берди.
Раҳматжон ака радиолани уйига олиб борди. Куйган предохранителини алмаштирган ҳамони сариқ бахмал қоплама бурчагидаги яшил тугма ярқ этиб ëнди.
Раҳматжон ака радиола ичидаги пластинка чангини артиб йилтироқ игнали дастакнинг тумшуғини баркашга теккизиши биланоқ гулдурос овоз янгради.
“Халқимга бўлган муҳаббатим Гулига бўлган муҳаббатимнинг бир учқунудур¸ холос”.
Пластинкада Ҳамза театрида ўйналган Алишер Навоий спектаклининг овози муҳрланган эди.
“Жувонмарг кетган бечора ғунчаний ҳам унутма.” Бу сўзларни эшитган Раҳматжон аканинг кўзига ëш келди. 11 ëшида зотилжамдан ўлган қизи Гулнора эсига тушди. Россияга мардикорликка кетган хотини ва икки ўғлини ўйлаб эзилди. Ҳўнг-ҳўнг йиғлади.
“Яна кўз ëшими. Кўнглимни бузма . Бу ғам дарëсида кемадай сузма. Бу дарë хавфлидур¸ ғарқ қилгуси бот...
Эссиз тақдир экан қайдин билибмиз¸ Азизим дунëга бевақт келибмиз.”
Раҳматжон ака шу туни ухламади. Радиопостановкани қайта-қайта эшитди. Ëдлаб ҳам олди.
Эртасига Раҳматжон бозорни бошига кийиб Навоий монологини ўқиди. Бозорда изғиб юрган солиқчиларга қарата “Хўтик бирлан кучукни қанчалар қилма тарбият¸ ит бўлур эшшак бўлур бўлмаслар асло одамиий” деганида¸ бозордагилар хандон отиб кулди.
Раҳматжон ака бора-бора монологни замонга мослаб айтиш ҳадисини олди.
Бир-икки тўйда монолог айтган эди¸ одамлар тарафидан яхши қаршиланди. Раҳматжон монолог айтаëтган пайтда ҳофизлар тин олиб тушган пулларни тор ғилофига солишар¸ раққосалар эса кўйлак алмаштириб олишарди.
Ўртага тушган пулдан бир-икки сўм Раҳматжон акага ҳам тегадиган бўлди. Боз устига тўйда қорин ҳам тўяди¸икки кулча¸ қанд қурс қийиқчага тугилиб қўлтиққа ҳам урилади.
Хуллас¸ эски-туски бозорининг касодини шоу бизнес ямаб кетадиган бўлди.
Шанба куни эрталабки изғиринда бозорда турган Раҳматжон ака кўнглини кечқурунги тўй умиди илитар эди. Камазчи Аминбой ака икки ўғлини бирданига уйлаëтган эди.
Болалар коляскасига жо бўлган эски-туски темир терсакларга харидор ҳам йўқ эди. Битта наркоман бола келиб насияга паялник сўради. Раҳматжон ака бу болани қувиб солди. Вақт пешиндан ошди. Сотилган нарса йўқ. Тўйга етишиб борай¸ деган Раҳматжон ака аравани уй тарафига қараб итарди.
Тўй бўлаëтган жойни топиш қийин эмас. Карнайдан чиқаëтган бир¸ бир¸ бир¸¸ деган овоз тарафга қараб юрсангиз ҳеч янглишмайсиз. Тўйни маҳалла оқсоқоли очиб бериб микрофонни йилтироқ камзил кийган ҳезмижоз ўртакашга узатди.
“Жаҳоннинг шодлиги йиғилса буткул¸ Дўстлар суҳбатидан бўлолмас устун.”
Ўртакаш тилидан мингинчи бора янграëтган Рудакийнинг бу сўзларидан кейин сўз олган зампрокурор ëшларга бахт тилаб юртбоши тахтига кўз тикаëтган номаълум террорчиларнинг гўрига ғиштлар қалади..
Кейин заправкачи Шокир бир нарса деб ғудранган бўлди. Суд ижрочиси¸ райстат бошлиғи табрикларидан кейин микрофон Раҳматжон ака қўлига тегди.
Кўк изолента билаан ўраб ташланган кумушранг микрофонни қўлига олган Раҳматжон ака:
“Мозорим устида очиб гул ғунчалар қилганда ханда “ дейиши биланоқ ўртага жимлик чўкди.
Давранинг xос бурчагида ҳурматли меҳмонлар қаторида ўтирган вилоят замҳокими Эшбўтаев бу жимликдан ҳушëр тортиб монолог ўқиëтган кишига тикилди.
“Сиз ва биз кўра олмаган баxтли ва адолатли ¸тўқ ¸фаровон кунлар, албатта, авлодларимизга насиб қилажак”.
Эшбўтаевнинг ëнида ўтирган облкултура бошлиғи тушунтириш берди. “Навоий монологи бу. Алим Хаджаевич ўйнаганлар“.
- Да? - савол аломати билан қаради Эшбўтаев.
Облкултурани каттаси ўзининг театр соҳасидаги билимини бошлиқлар олдида намойиш қилиш мавриди келганини англади. “Алим Хаджаевич Ҳамза театрида партком эдилар раҳматлик. Қани ўша кишининг хотираси учун юзта олдик. “
Қадаҳлардаги арақ бошлиқлар ошқозонидан ўрин олгач миядаги хавотирлар ҳам юрт ташқарисига бадарға бўлди.Одатда камгап Эшбўтаевнинг жағи очилди.
10.0K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-07-12 13:57:10 Россияда маймунчечак вируси билан касалланишнинг биринчи ҳолати тасдиқланди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” Роспотребнадзор агентлигига таяниб.

Португалиядан Россияга қайтган йигит касал бўлиб, характерли тошма билан касалхонага борди.

Беморнинг биоматериалларини ўрганиш унинг маймунчечак билан касалланганлигини тасдиқлади.

Бемор изоляция қилинган, касаллик енгил.

Россияда бир неча миллион ўзбекистонлик меҳнат муҳожири яшайди.
11.0K views10:57
Ochish/sharhlash
2022-07-12 13:54:38
"Путин мағлуб бўлмагунча ва Украина ғалаба қозонмагунча тинчланмаймиз"

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трусс бош вазирликка номзодини эълон қилди.

У Украина тарафдори ва Путинга кескин қарши позицияни эгаллайди.

Хусусан, у Путин ва Россия Федерациясининг бошқа раҳбарлари устидан трибунал ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.
11.2K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-07-12 13:28:31 Путин яқин кунларда Эронга ташриф буюради - IRNA агентлиги. Бошқа қақаям борарди. Невыездной бўпқоған бўса....
11.4K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-07-12 10:36:53
Самарқандда ўзини Зарафшон дарёсига ташламоқчи бўлган 18 яшар қиз қутқариб қолинди Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча 11 июль куни соат 15:00 лар атрофида Миллий гвардия Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими 3 отряди ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда қиз ўзини сувга ташламоқчи бўлган. Қизнинг ўз жонига қасд қилишга уринишига оиласидаги нотинчлик сабаб бўлгани айтилади.
4.3K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-07-12 10:19:39 2005 йил Андижонда исëнчилар ўққа тутилганидан кейин дунë ҳамжамияти Ўзбекистонни жиддий танқид қилган ва санкциялар жорий қилган эди. Нукусдаги ғалаëн ортидан бундай кенг кўламли танқид кузатилмади. Чунки сепаратизм балоси не эканлигини дунë билади. Донбассдаги бўлгинчиликнинг даҳшатли оқибатини кўриб турибди. Шу боис Ўзбекистон бутунлигини дунë қўллаб-қувватлади. Мустақил текширув ўтказиш талаби ҳам тўғри. Келсин, текширсин. Бир пайтлар пахта қўшиб ëзиш ва порахўрликда айбланиб қамалган Камолов кланининг кирдикорлари ўртада. Коррупция ва аймоқчилик фош бўлмасин деб, Нукусдаги раҳбарият сепаратизмни парваришлагани ҳам ўртада. Ҳозир камида бир собиқ замминстр сепартизмда айбланиб сўроқ бермоқда.
5.5K viewsedited  07:19
Ochish/sharhlash
2022-07-12 10:18:17 Рассом Туздан кун битиги: Магазиндан товуқ этидан қилинган дея олганим сосиска таркибида тўнғиз борлигини билиб қолдим. Лупани олиб, таркибини кўздан кечирсам, тўнғиз ëғи ва тўнғизнинг майдаланган териси қўшилган экан. Тақвомга зиëн етмасин, ўқиган номозларим савоби нўллашмасин дея у лаънати сосискани алоҳида ажратиб, ҳовлига олиб чиқдим. Ҳовлида ўзи урғочи бўлса ҳам "Томас" деб номланган қоп-қора тўрсиқдай мушук бор. Доимо оч юради. Сосискани майдалаб, Томас учун махсус турадиган ëнбошига Cat деб ëзилган сопол косага қўйдим. Мушук югуриб келиб сосискани искади. Кейин қайғули кўзлари билан, "Наҳот шуни менга раво кўрдинг" деган маънода истеҳзоли боққанича сопол косадан узоқлашди. Буюк эҳтимолда бир пайтлар охир замон пайғамбарининг муборак тиззасида ўтирган мушук авлоди эди Томас. Ëки ҳабибул Оллоҳ қабатида турган саҳобаий киром¸ мушуклар отаси Абу Ҳурайра елкасида юрган мушук авлоди эди. Нима бўлганида ҳам тақвоси том¸ эътимоди аниқ мушук эди. Шу ҳаëллар билар масруру мағрур турар эканман Артур деган галварсдай сариқ жундор ит лапанглаб келиб, сосискани ямлаб ютди-да, "яна йўқми" дея менга бир қараб, йўлида давом этди. Бир кун келиб бу итни карислар шўрва қилиб пишириб еса ачинмайман.
5.5K views07:18
Ochish/sharhlash