Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 120.92K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 445

2022-07-13 21:08:27
Осмонда Супер ой ҳодисаси кузатилмоқда.
6.1K views18:08
Ochish/sharhlash
2022-07-13 20:43:54 Элтуз портали: Косон туманининг фермерлари яна сарсон

Қашқадарё вилояти Косон туман қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ёрдамчиси Фахриддин Номозов ва Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосари Ўзоқовлар 2 июнь куни Косон туман қишлоқ хўжалиги бошқармасида йиғилиш ўтқазиб, ҳудуд раҳбарларига ва фермерларга қўшимча буғдой топширишни мажбур қилди. Ҳудуд раҳбарларига 15 тоннадан 20 тоннагача қўшимча топшир деди. Бу тонна ҳар фермерларга 500-600 килограммдан тушади. Режани бажарасанми-йўқми, аҳамияти йўқ. Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қачон барҳам берилади? Бозордан сотиб олиб бўлса ҳам топшир деяпти.
Бозорда буғдой нарҳт 4500 минг, биз эса давлатга 3000 мингдан топширдик.
Мана шу инсон қадри бўлса керак!
7.1K views17:43
Ochish/sharhlash
2022-07-13 16:02:50
Подмосковеда бир киши Украинага қарши уруш масаласида хотини билан жанжаллашиб қолди ва унинг устидан полицияга шикоят қилди

Горки-10 қўрғонида яшовчи 37 ёшли фуқаро Украинага қарши уруш туфайли келишмовчиликлар туфайли ўз рафиқаси устидан полицияга шикоят қилган.

Эркакнинг фикрича, унинг рафиқаси “Россияга қарши кайфиятни билдиради ва уларнинг умумий фарзандини ҳукуматга қарши қўзғатади”.

У "ўз хотинига нисбатан чора кўришни сўради". "Хотиним анти-рус кайфиятини ифодалайди ва болани ҳукуматга қарши қўяпти", дея шикоят қилди путинқул.
11.3K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-07-13 15:56:35 Фактчекинг аҳамияти ҳақида блогер ва тарихчи Элдар Асанов битикларидан парча : Қорақалпоғистон воқеалари ўзбек интернет фойдаланувчилари учун дезинформациянинг нималигини, унинг фожиали оқибатларини, фактчекингнинг аҳамиятини ўзига алоқадор реал воқеа асосида тушуниш учун аянчли бир имконият бўлди: Нукус тинчиб, нормал ҳаётга қайтиб бўлган, яралар унутила бошланган бир пайтда айрим қозоқ, рус каналлари текширилмаган суратлар, видеолар, матнлар зўр бериб тарқатиляпти. Баъзи қозоқ пабликлари ҳатто йил бошида Олмаотада рўй берган воқеаларнинг фотоларини Нукусга оид деб тарқатаётгани бу дезинформацион кампания қасддан амалга оширилаётганини кўрсатяпти, менимча.

Ҳар нарсанинг бир ижобий томони бор дегандек, бундан фактчекинг ва медиасаводхонлик тарғиботига урғу бериш учун фойдаланиб қолиш керак. Журналистлар учун фактчекинг курсларини ташкил қилиб, ҳатто мактаблар учун дарсликлар тайёрлаб юрган мутахассисларимиз бор. Уларни одатда тор доирагина танийди. Ана шу капитални долзарблаштириб, кенг оммага танитиш, уларга эътибор бериш вақти келди назаримда.

Шу тариқа Ўзбекистон глобал контекстга тушиши учун бир имконият туғилади. Бутун дунёда трендда бўлган масалалар Ўзбекистон учун ҳам долзарблик касб этиши ўзаро тушуниш даражасини оширади.
10.9K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2022-07-13 15:41:39 Шимолий Корея Донецк Халк республикаси мустақиллигини тан олди.
10.6K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-07-13 15:25:18
Шри-Ланка. Босиб кир ва ётиб ол инқилоби: Намойишчиларнинг бош вазир идорасига бостириб киришга уринаётгани акс этган яна бир видео эълон қилинди.
10.8K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2022-07-13 15:24:22 Қорақалпоғистонда жорий этилган комендантлик соатининг амал қилиш вақти соат 21 дан соат 7 га қадар ўрнига соат 23 дан соат 5 га қадар этиб белгиланди.
10.7K views12:24
Ochish/sharhlash
2022-07-13 15:23:46 Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ делегацияларининг дон бўйича музокаралари ёпиқ режимда бошланди.
10.6K views12:23
Ochish/sharhlash
2022-07-13 15:18:12
Эрондан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжанинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Тадқиқотчи Эркин Абдулаҳатовнинг изоҳ беришича, кўплаб ҳудудларда кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқлик кўрсатгичлари янгиланади.

Бу иссиқ ҳаво тўлқини давомли (5 кун) бўлиши прогноз қилинмоқда. Жуда ҳам кўплаб тармоқларга бу иссиқликнинг таъсири яққол сезилади.

Тошкент вилояти, хусусан, пойтахт Тошкент учун ҳам +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси бу рекорд даражадаги иссиқлик кўрсатгичидир.

1870 йилдан буён пойтахт Тошкентда ҳаво ҳарорати +45 даражага етмаган.
11.2K views12:18
Ochish/sharhlash
2022-07-13 13:56:45 Воровской мирдан Элтузга келган молява: "Ёввойи Арман"ни Қозоғистонда қирғиз вор закони Қамчи қирғизнинг прогони билан қирғиз маҳкумлар уриб қамоқхона болнисасига ётқизиб қўйишган. Ҳодиса ўтган ҳафта юз берган. Сабаб - "Ёввойи Арман" қозоқ хавфсизлик хизматининг хизматида бўлган. Жиноят оламида эса бунақа ишлар кечирилмайди.
2.3K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash