Get Mystery Box with random crypto!

Эрондан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Ўзгидромет раҳбари Ше | ELTUZ

Эрондан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжанинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Тадқиқотчи Эркин Абдулаҳатовнинг изоҳ беришича, кўплаб ҳудудларда кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқлик кўрсатгичлари янгиланади.

Бу иссиқ ҳаво тўлқини давомли (5 кун) бўлиши прогноз қилинмоқда. Жуда ҳам кўплаб тармоқларга бу иссиқликнинг таъсири яққол сезилади.

Тошкент вилояти, хусусан, пойтахт Тошкент учун ҳам +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси бу рекорд даражадаги иссиқлик кўрсатгичидир.

1870 йилдан буён пойтахт Тошкентда ҳаво ҳарорати +45 даражага етмаган.