Get Mystery Box with random crypto!

Рассом Туздан кун битиги: Магазиндан товуқ этидан қилинган дея | ELTUZ

Рассом Туздан кун битиги: Магазиндан товуқ этидан қилинган дея олганим сосиска таркибида тўнғиз борлигини билиб қолдим. Лупани олиб, таркибини кўздан кечирсам, тўнғиз ëғи ва тўнғизнинг майдаланган териси қўшилган экан. Тақвомга зиëн етмасин, ўқиган номозларим савоби нўллашмасин дея у лаънати сосискани алоҳида ажратиб, ҳовлига олиб чиқдим. Ҳовлида ўзи урғочи бўлса ҳам "Томас" деб номланган қоп-қора тўрсиқдай мушук бор. Доимо оч юради. Сосискани майдалаб, Томас учун махсус турадиган ëнбошига Cat деб ëзилган сопол косага қўйдим. Мушук югуриб келиб сосискани искади. Кейин қайғули кўзлари билан, "Наҳот шуни менга раво кўрдинг" деган маънода истеҳзоли боққанича сопол косадан узоқлашди. Буюк эҳтимолда бир пайтлар охир замон пайғамбарининг муборак тиззасида ўтирган мушук авлоди эди Томас. Ëки ҳабибул Оллоҳ қабатида турган саҳобаий киром¸ мушуклар отаси Абу Ҳурайра елкасида юрган мушук авлоди эди. Нима бўлганида ҳам тақвоси том¸ эътимоди аниқ мушук эди. Шу ҳаëллар билар масруру мағрур турар эканман Артур деган галварсдай сариқ жундор ит лапанглаб келиб, сосискани ямлаб ютди-да, "яна йўқми" дея менга бир қараб, йўлида давом этди. Бир кун келиб бу итни карислар шўрва қилиб пишириб еса ачинмайман.