Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 126.86K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 21

2024-04-22 08:59:57
Кўриб турганингиз суратда Тошкентни зир титратган “офис” менежери Улуғбек Шодмонов ва Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати Ички Хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Темур Шорихсиев.

Буларни Ўзбекистондаги қоронғуликлар дунёсининг кўзга кўринмас генераллари десак адашмаймиз.

Суратга қараб туриб ким бу ерда “босс” эканлигини пайқаш қийин эмас.

Дархондаги “офис” донғини Ўзбекистонга таратганлар ҳам шу шахслар бўлади аслида.

Амалдору тадбиркорларни қамаш, қақшатиш, таҳдид, шантаж ва тамагирлик билан улкан даромад орттириш - бу шахсларнинг асосий иши.

Улардан бири бугун қочувда, иккинчиси эса юрагини ҳовучлаб юрибди энди нима бўлади дея.

Бу икки шахсдан жабр кўрганлар саноқсиз: йирик бизнесменлардан тортиб давлат мулозимларига қадар.

Давлат хавфсизлигини, эл тинчлигини таъминлаш асосий вазифаси бўлган идоранинг айрим нопок ходимлари давлат ресурсларини шахсий амбицияси учун ва ўз шахсий душманларига қарши ишлатаётгани давлат мулкини талон-торож қилишдан бошқача малакаланмайди.

Аслида Ўзбекистонда ислоҳотларни ўлдираётганлар ҳам, катта коррупцион тўдаларга қўшилаётганлар ҳам, уларга бош бўлаётганлар ҳам айнан шундай айрим нопок шахслардир.

Ўзбекистонда ўзаро назорат механизмлари, ташкилотлар орасида мувозанат бўлмас экан, бутун бошли ҳокимият бир ташкилот ёхуд бир шахсга бериларкан мамлакатда яқин ўтмишидаги хатолар такрорланаверади.

Айни шахслардан жабр кўрганлардан Элтузга мурожаат қилишни сўраймиз.

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
405.1K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2024-04-22 05:59:57 “ОФИС”НИ ЮРИТГАНЛАР ИНТЕРПОЛ ОРҚАЛИ ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Элтуз манбаларига кўра, Тошкентнинг Дархонидаги “офис”ни юритганлар Интерпол орқали қидирувга берилган.

Омма учун нотаниш “офис”ни йирик амалдорлар ва бизнесменлар яхши билишади.

“Офис” юритувчиларининг қидирувга берилишига уларнинг давлат мулозимлари ва йирик тадбиркорларга босим, таҳдид, қўрқитиш, шантаж ва жиноят ишлари очиш орқали тамагирлик билан шуғулланганликлари сабаб бўлган.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
57.5K viewsedited  02:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 16:59:57
ТОШКЕНТДАГИ ҚУДРАТЛИ “ОФИС” ЁПИЛДИ

Давлат Хавфсизлик Хизматидаги Элтуз манбасига кўра, Тошкентда шуҳрат қозонган “офис” ёпилди.

Омма учун нотаниш бу қудратли идорани ҳар бир йирик бизнесмен яхши билади, номини эшитиши билан оёғи титрай бошлайди.

“Офис”ни юритган шахслар довулдан қочиб сув босган Дубайга тумтарақай бўлишди.

Уни юритган Улуғбек Шодмонов, Шуҳрат Расулов, Зойир Исаков, Саидабдулазиз Юсупов ва бошқалар “побег”да.

Мамлакатда раҳбар битта. Шаҳар бедарвоза эмас.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
83.7K views13:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 15:59:57
САМАРҚАНД ПРОКУРОРЛАРИ ДАВЛАТ ПУЛИГА ЯРИМ МИЛЛИАРД СЎМГА “АЙФОН”ЛАР СОТИБ ОЛДИ!

2023 йил 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 млн сўмга 21 дона iPhone 14 Pro Max 1TB смартфонлари ва 25,3 млн сўмга айни шу моделдаги смартфондан яна бир дона харид қилинган.

Қизиқ факт: МИБнинг сайтидан текшириб кўрилганда, Самарқанд вилояти прокуратурасининг умумий қарздорлиги 10 млрд 505 млн сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
53.9K views12:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 14:59:57
РАССОМ ТУЗГА МАКТУБ: ТРАНСПОРТ ПРОКУРАТУРАСИНИ ЧИРИТКАН ШАХС

"Салом Туз оға.

Ишдан ҳайдаш хабарлари учун ташаккур.

Ишдан олинган Наримов Икром - Ниғматулла Юлдошевни энг яхши кўрган шогирди.
Юнусобод прокуратурасида қўлида ишлаган.

Икром, Ниғматнинг «ҳамёни» деб айтилади.

Бутун Транспорт прокуратура тизимини чириткан шу бўлади."
41.6K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 12:59:58
БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ 17-БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИЯМ ИШДАН КЕТДИ

Ўзбекистон бош прокуратурасининг Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси бўйича назорат ва тергов бошқармаси бошлиғи М. Салихов ўз ихтиёри билан ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган.

Алоҳида суҳбатда унга мансаб ваколатларини суиистеъмол қилгани таъкидланган.

М. Салихов ҳакмасблари орасида 17-бошқарма номи билан машҳур бошқарма раҳбари эди.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
44.2K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 10:59:58 Яна Бош прокуратура! 18-бошқарма – Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи ҳам ишдан кетди. Бахтиёрга бахт ёр бўлмади.
51.0K views07:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 08:59:58
Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосари А.Ўрмонов ҳам ишдан кетиш бўйча ариза топширгани маълум бўлди.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
54.2K views05:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 05:59:58 БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ 21-БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ИШДАН КЕТДИ

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Шерзод Лутфуллаев вазифасидан кетиш ҳақида ариза ёзган. Уни бундай аризани ёзишга ўз вазифасини суиистеъмол қилгани ҳақидаги айблов ундаган.
Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида 21-бошқарма номи билан машҳур.
Шерзод Лутфуллаев аризасини Ўзбекистон республикаси президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси Дониёр Кадировнинг шахсан ўзи олган.


Telegram |Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
52.0K viewsedited  02:59
Ochish/sharhlash
2024-04-20 20:18:01
ПРЕЗИДЕНТ БОШ ПРОКУРОР ЎРИНБОСАРИНИ ИШДАН ОЛИБ ТАШЛАДИ

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокурор ўринбосари лавозимидан бўшатилди.
Адлия катта маслаҳатчиси мансаб ваколатларини суистимол қилгани учун ишдан олинган.
Шу йил бошида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилгани ортидан департамент раҳбари бўлган Шамсиддин Соҳибназаров бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган эди.
У бу курсида бор йўғи тўрт ой ўтирди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube
18.1K views17:18
Ochish/sharhlash