Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЖГА БОРИШ НЕЧА ПУЛ БЎЛЯПТИ? Шу йил ота-онамни ҳажга юбориш | ELTUZ

ҲАЖГА БОРИШ НЕЧА ПУЛ БЎЛЯПТИ?


Шу йил ота-онамни ҳажга юборишни ният қилгандим. Бунинг учун маҳаллага ариза бериш керак экан.

Ариза тартибимиз бир юз нечанчидир рақам остида бўлди. Ҳар йил маҳалладан атиги бир киши бораркан. Ота-онамнинг навбати эса агар яшаб беришса, ҳисоб-китобга кўра, 2100 йилларга тўғри келади.

Аммо ҳаж ишларини бошқарувчи туман ҳокимиятидаги бир “авлиё” 4-5 минг “шапка” эвазига ўрин олиб берараётган экан. Киши бошига 4 минг доллардан сўради. Табиийки, пора бермадим.

Ҳозирга келиб ҳажга кетадиганлар аниқ бўлди. Маҳалламизнинг ўзидан рухсат берилган бир кишидан ташқари яна 5-6 киши кетяпти.

Улардан бирининг айтишича, ҳажга бориш учун Имом Бухорий мажмуасида бўлаётган реконструкция учун одам бошига 50 миллиондан сўрашибди.

Ўша 50 миллионни топшириш учун ҳам навбат бор. Ўша навбатга $ 800 берибди. Банкка махсус ҳисоб рақамга 50 миллион, ҳажга кетиш нархи учун эса расман 76 миллион тўлаган. Демак, жами бир киши учун 136-137 миллион кетяпти.

Агар имкон бўлса, нафси бад қўмитадагилар ва ҳокимиятдагиларнинг бу ишлари ҳақида бир кўрсатувми ёки мақолами тайёрлангиз. Зора, бироз инсофга келишса.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube