Get Mystery Box with random crypto!

Марғилон шаҳрида фуқарони хориж давлатларига ишга юборишни ваъ | Prokuratura Departamenti

Марғилон шаҳрида фуқарони хориж давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Х. бошқа бир фуқаро И.ни 2019-2021 йиллар давомида алдаб, ишончига кириб, уни Жанубий Корея давлати ёки Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиш эвазига 12 700 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида М.Х. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz