Get Mystery Box with random crypto!

Мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин Истиқболли лойиҳа | davletovuz

Мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Регуляторга кўра, “сўнги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонларини ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётганлиги юзасидан шикоятлар сони ортиб бормоқда…

Масалан, 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу сабабли тўловлар кечиктириб келинмоқда. 40 млн. сўм суғурта суммаси ҳам зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қопламаяпти.

Мазкур муаммони ечими сифатида асосли ҳисоб-китоблар натижасида, яъни транспорт воситалари эгалари ва суғурта ташкилотлари учун мақбул суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш режалаштирилмоқда.

Регулятор ушбу масала юзасидан таклиф ва мулоҳаза сўрамоқда.