Get Mystery Box with random crypto!

Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жори | davletovuz

Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.