Get Mystery Box with random crypto!

UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўл | davletovuz

UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди

Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.

Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.

Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар

Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз мурожаат қилинг.

Батафсил:
+998788880800
https://udea.uz/courses/

Telegram Instagram
Facebook  LinkedIn
Реклама