Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Telegram kanalining logotibi davletovuz — davletovuz
Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.60K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-15 16:14:56
Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш масаласини муҳокама қилди.

«Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик», — дея ёзди Алламжонов.

2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарб масала эканлигини айтганди.
37.8K views13:14
Ochish/sharhlash
2024-04-15 13:32:33
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан давлат идораларига юборилган хатларда тизимларда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган.

Скриншотлар ижтимоий тармоқлардан олинди.
22.1K views10:32
Ochish/sharhlash
2024-04-15 13:25:14 Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни расмий ташриф билан Тожикистонга боради.
22.2K views10:25
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:23:31 Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз.
28.9K views08:23
Ochish/sharhlash
2024-04-15 08:53:44
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилибди.

ЎзА
32.8K views05:53
Ochish/sharhlash
2024-04-14 11:33:24 АҚШ ҳукумати вакиллари огоҳлантирганидек, кеча тунда Эрон Дамашқдаги консулхонасига қилинган ҳужумга жавобан Исроилга юзлаб дрон, ракеталарни учирди. Исроил армияси АҚШ ва бошқа давлатлар кўмагида аксарият ракеталарни уриб туширганини, талафотлар катта эмаслигини, қурбонлар йўқлигини билдирди.

Эрон эса ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунланганини, миссия бажарилганини, модомики Исроил жавоб беришга уринса, янги ҳужум ундан-да кучли бўлишини маълум қилди. Исроил расмийлари, ўз навбатида, жавоб қайтарилишини билдиришмоқда. ОАВнинг ёзишича, Байден маъмурияти Исроилнинг жавоб ҳужумида иштирок этмаслигини айтган.

Умуман, кечаги воқеа худди олдиндан эълон қилинган, келишилган ҳолатдек тасаввур уйғотди. ОАВ ҳам ҳар бир ҳаракатни реал вақт режимида ёритиб борди, ваҳимаси ҳам шунга яраша бўлди.

Битта нарсани унутмаслик керакки, Эрон шу пайтгача Исроилга қарши "прокси" уруш олиб борар эди. Яъни “бошқаларнинг ҳудудидан бошқаларнинг қўли билан” ҳужумлар уюштирар эди. Бу гал эса ўз ҳудудидан ҳужумни амалга оширди.

Экспертлар Эрон ҳам, Исроил ҳам энди ҳовуридан бироз тушишига умид қилишмоқда. Лекин иккала тараф ҳам “олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган” давлатлар сирасига киради. Қолганини вақт кўрсатади.
38.8K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2024-04-13 21:39:17
Шавкат Мирзиёев: «Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ҳам ишонч йўқ бўлди. Дунёдаги нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди».
51.1K views18:39
Ochish/sharhlash
2024-04-13 16:58:06
— АҚШга ноқонуний йўл билан боришга кетадиган вақтда мобайнида тил ўрганиб, қонуний йўл билан кетиш имкониятини қилиш мумкин.
— Иммиграция мавзусига негатив сифатида қарамаслик керак. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси — элчи. Ҳозирги ҳукумат буни тушуниб ҳар бир ўзбекистонликни миграция қилишини, ҳимоя остида бўлишига ҳаракат қилмоқда.
— Тил ўрганмасдан туриб иммиграция қилиш хато.

Uzbekistan’s club вa «Uzum» ҳомийлигида суратга олинаётган O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасининг бу галги сони иммиграция мавзусида бўлибди. Канададаги Sobirovs Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Раҳмад Собиров ва АҚШдаги Langar Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Миракмал Ниязматов меҳмон бўлиб юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашишган.

Подкастни тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
40.1K viewsedited  13:58
Ochish/sharhlash
2024-04-13 15:43:25 15 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳар иссиқ сув таъминотини 4 кунлик ўчириш бошланади.

Рўйхат
41.2K viewsedited  12:43
Ochish/sharhlash
2024-04-13 13:01:08
Техникага 50% гача чегирмалар!

Рамазон Ҳайити муносабати билан Radius да смартфон ёки маиший техника харид қилсангиз - сизни ёқимли чегирмалар кутмоқда!

Шошилинг, акция 9 - 14 апрел кунлари амал қилади!

781133533 712003100
Сайт Radius.uz | Instagram | Telegram | Реклама
38.6K views10:01
Ochish/sharhlash