Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Telegram kanalining logotibi davletovuz — davletovuz
Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.83K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-19 14:20:56 Давлат ва квази-давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан коррупцион ва фирибгарлик жинояти содир этилганда, уларга нисбатан айбсизлик презумпцияси бекор қилиниши керак. Улар ўзлари айбсизлигини исботлаши лозим.
26.2K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2024-04-19 13:36:15
Ўзбекистон жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистондан нефть импортини қисқартирган, Россиядан эса кескин оширган. Қозоғистонлик экспертнинг фикрича, бунга Россия нефти нисбатан арзонлиги+чегирма асосий сабаб бўлган.
27.4K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2024-04-19 13:15:50
"Bosch"дан маиший техникаларни 50% гача чегирмада сотиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг

Акция 30 апрелга қадар давом этади.

Шошилинг товарлар сони чекланган

Телефон рақам: +99871 200 44 40

Telegram | Web | Реклама
27.3K views10:15
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:48:36 Ёзишларича, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони.

P.S.: Ўтган йили 18 млн сўм эди.
28.5K viewsedited  09:48
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:19:09 Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
30.0K views09:19
Ochish/sharhlash
2024-04-19 11:18:39
Жиззахда 26 ёшли ҳайдовчи юқори тезликда мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Болалар 5- ва 7-синфда ўқиган.

Ушбу ҳайдовчи 4 ой давомида 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган.
30.7K views08:18
Ochish/sharhlash
2024-04-19 10:20:13
Ҳукумат ютмаган лойиҳалар билан ҳам тизимли ишлаши лозим

“Ташаббусли бюджет”, кўп бора таъкидланганидек, минглаб муаммоларни ҳал қилиш билангина чекланиб қолмайди. У жамиятдаги тизимли муаммолар ўчоғини кўрсатиб беради, ўзига хос барометр вазифасини бажаради.

Ютган лойиҳалар бўйича олинадиган бўлса, 1) мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш (953 та), 2) ички йўллар (897 та), 3) тиббиёт муассасалари (295 та)даги муаммолар етакчилик қилади.

Лекин ҳукумат киритилган лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Масалан, киритилган лойиҳалар рейтингида 1) ички йўллар, 2) мактаб, 3) электр муаммолари (чироқлар, электр устунлари, трансформаторлар) биринчи учталикни эгаллаган.

Аммо айрим жойлар учун ичимлик суви ҳаёт-мамот масаласи саналади. Киритилган 1334 та лойиҳадан бор-йўғи 31 таси ғалаба қозонган.

Яна бир мисол. 1886 та лойиҳасида болалар майдончаси сўралган, 17 та ютган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Чиновниклар айнан ютмаган лойиҳалар асосида ҳам кейинги қадамларини режалаштириши керак. Гап бу ерда "Ташаббусли бюджет" алгоритмини ўзгартириш ҳақида эмас, балки маблағ миқдорини кўпайтириш, номутаносиблик юзага келган соҳаларга қўшимча ресурс ташлаш керак. Икки ойлик кампания тугади, бюджетдан ажратилганини олади - тамом, бўлмаслиги керак. Ташаббусли бюджет ҳукумат юзига тутилган кўзгу, ютилмаган лойиҳалар билан ҳам ишлаш лозим. Тизимли ёндашилиши зарур.
33.1K views07:20
Ochish/sharhlash
2024-04-19 07:00:32
Математик билимлар ортидан Японияга саёҳат қилинг !

Japan Digital University ва KHISO олимпиада мактаби ҳамкорликда билимли ёшларни  Республика математика олимпиадасига чорлайди.
      Олимпиада юртимиздаги 11-синф мактаб ва академик лицей 2-курс ўқувчилари учун ташкил қилинмоқда.

Совринлар:
Японияга саёҳат
8 та ноутбук
10 та Kindle қурилмалари
Умумий қиймати 15 млрд сўмлик  JDU таълим ваучерлари
Махсус стипендиялар

Олимпиаданинг дастлабки босқичи 22-26-апрел кунлари онлайн  шаклда,  2-босқичи эса 4-5-май кунлари оффлайн тарзда JDU биносида бўлиб ўтади.

19-апрелгача рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг !

Сайт орқали рўйхатдан ўтиш

Бот орқали рўйхатдан ўтиш

Реклама
29.5K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-18 16:34:54
2024 йилнинг биринчи чорагида энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий сектор корхоналарининг ўнталиги
37.9K views13:34
Ochish/sharhlash
2024-04-18 15:39:30 Энди Тошкент халқаро аэропортида Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тўхтатилади.
37.0K views12:39
Ochish/sharhlash