Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ | davletovuz

Жорий йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Кўргазма доирасида тадбиркор ва ҳунармандлар билан вазирлик, давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди.