2024-05-18 09:02:10
#криптомаслаҳат #cyber102
Криптовалюталар
марказлашмаган бўлсада, ўзига хос
камчиликлари мавжуд. Бу эса, қуйидаги ноқулайликларни келтириб чиқаради:
Юқори ўзгарувчанлиги – криптовалюта нархлари қисқа вақт ичида кескин ўзгариши, яъни юқорига кўтарилиши ёки
тушиб кетиши мумкин;
Тартибга солинмаганлиги – криптовалюталар оддий пуллар каби қатъий тартибга солинмаганлиги сабабли, кўпинча фирибгарлик ҳолатларида фойдаланувчилар учун
ҳимоя таъминланмаган;
Техник заифликлар – блокчейн технологияси юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаши билан бир қаторда, криптовалюта платформалари
киберҳужумларга техник томонлама
мойил бўлиши мумкин, бу эса маълумотларнинг сизиб чиқиши ва маблағларни ўғирланишига олиб келади;
Легаллаштиришдаги муаммолар – айрим давлатларда крипто-активлар муомаласи қонун билан
тақиқланиши ёки
чекланиши мумкин, бу эса криптовалюта эгалари ва ихтисослашган компаниялар учун
ҳуқуқий хавф туғдиради;
Йўқотиш хавфи – хатога йўл қўйиш натижасида, бошқа ҳисобга ўтказилган
“коин”ларни қайтариш эҳтимоли жуда ҳам паст ҳисобланади.
№19
*Ушбу лойиҳа мақсади... Telegram
| Youtube
| Instagram
6.7K viewscyber102, 06:02