Get Mystery Box with random crypto!

#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси Фирибгарлар энди ўзларин | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

Фирибгарлар энди ўзларини нотариус сифатида таништиришмоқда

75 ёшли москвалик фуқарога номаълум аёл қўнғироқ қилган ва ўзини нотариус деб таништириб, унинг номидан ишончнома имзолангани, у давлат хизматларига ўтказилишини маълум қилган. Фуқаро ҳеч кимга ишончнома бермаганини айтган. Кейин нотариус (фирибгар) унга ушбу маълумотни тақдим этиш учун ишонч (сохта) телефон рақамини айтган.

Бунга ишонган жабрланувчи кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзларини унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва молиявий назорат ходимлари сифатида таништирган фирибгарлар билан мулоқотни давом эттирган.

Фирибгарлар фуқарога унинг жамғармалари хавф остида эканлиги шунингдек, у зудлик билан уларни “банк сейфига” ўтказиш кераклигини айтишган. Жабрланувчи фирибгарларнинг алдовларига ишониб, ўнга кўрсатилган банк ҳисоб рақамларига 29 млн. рублдан (4.039.323.522 сўм) ортиқ пул маблағларини ўтказган.

Telegram | Youtube | Instagram