2023-08-26 14:29:58
"Пулларингизни кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди
————
Самарқанд вилояти, Иштихон туманида яшовчи (аёл)
У.Г. ИИОга мурожаат қилиб,
"Trader_Otabek" номли
"Телеграм" мессенжери фойдаланувчиси унга пул маблағларини кўпайтириб беришни ваъда қилиб, банк картасидан
2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Олот туманида яшовчи
20 ёшли
Т.М. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра,
Т.М., У.Г.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган банк карта реквизитларини қўлга киритиб, пулларини ўзлаштириб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси
3-қисми
"б" ва
"г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб,
Т.М.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
169-моддаси
3-қисми
"б" ва
"г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун
5 йилдан
8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Жиноятлар туркумидан.
Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 |
𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
18.7K viewscyber102, 11:29