Get Mystery Box with random crypto!

СОЛИҚЧИЛАР, МИБ ВА АДВОКАТ ҚЎЛГА ОЛИНГАН Сирдарё Солиқ бошқа | 🇺🇿Банкир кундалиги

СОЛИҚЧИЛАР, МИБ ВА АДВОКАТ ҚЎЛГА ОЛИНГАН

Сирдарё
Солиқ бошқармаси бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ катта инспектори фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ билан ўтказилган тадбирда, 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди.

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади.

Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан МИБнинг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади.

МЧЖ томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Аммо МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Жиззах
шаҳрида адвокат 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@bankirkundaligi