Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 94

2021-03-26 10:57:11
Бугун парламент ОАВ, журналист ва блогерлар билан ишлашни қандай йўлга қўяди?

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:


«Ўзбекистонда биргина «Telegram» ижтимоий тармоғининг ўзида 18 миллионга яқин аккаунт бор экан. Агар биз қонунлар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботини йўлга қўйишда «Telegram»дан фойдалансак, 18 миллион аҳолини қамраб оламиз. «Facebook» ёки «Одноклассники» тармоқларида ҳам мамлакатимиз бўйича 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчи бор.

Жамиятда юз бераётган барча долзарб масалалар, муаммолар, ислоҳотларни халққа ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш, тушунтириш, бунда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашни йўлга қўймоқчимиз.

Ҳар бир депутат журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш тизими жорий этилади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.me/aoka_uz
30.5K viewsedited  07:57
Ochish/sharhlash
2021-03-25 17:44:18
Коммунал соҳада Сизни қандай муаммолар қийнаяпти? Уйингиз иссиқми? Қишлоғингизга тоза ичимлик суви етиб борганми? Ширкатингиз кўрсатаётган коммунал хизматлар сизни қониқтирадими?


Эртага, 26 март куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Иштирок этади:

Шерзод Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

Соҳиб Саифназаров, «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари;

Қурбон Турсунов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари.


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
38.0K views14:44
Ochish/sharhlash
2021-03-25 09:34:30
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар

https://t.me/aoka_uz
16.2K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-03-25 07:39:18 Бугун, 25 март куни режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА


Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси


Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Молия, Қурилиш, Энернетика, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари

Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
34.0K views04:39
Ochish/sharhlash
2021-03-24 17:05:29
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди.

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

«Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартириш киритиш бўйича Фармонни имзоладим. Шунингдек, бугунгача Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шерзод Икромович Асадовни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимига тайинладим. Тажрибаси жуда катта, мен уни кўп синадим. Тилни билади, дунёни кўрган. Ҳозир мана шундай ақлли одамлар керак.

Шерзод Асадов бугундан бошлаб, давлатнинг ахборот сиёсатини амалга оширишга шахсан масъул бўлади. Барча давлат, хўжалик, бошқарув органлари ва ҳокимларнинг матбуот соҳасидаги фаолиятига баҳо беради. Шунингдек, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича иш олиб боради».

https://t.me/aoka_uz
46.5K viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2021-03-24 16:04:06
Тошкент вилоятида давлат хизматчилари малакасини оширувчи платформа татбиқ этилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида қатор вазифа ва топшириқлар берилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, сектор раҳбарларининг фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида Нурафшон шаҳрида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда барча сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Давлат хизматчилари малакасини ошириб бориш платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда сектор фаолиятини яхшилаш, ходимларнинг ўз устида ишлаши учун Сиёсий (маърифат) соатлари, шунингдек платформада электрон кутубхона, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар базаси жойланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
11.1K views13:04
Ochish/sharhlash
2021-03-24 08:29:27
Бугун, 24 март куни режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ҳақида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси


Брифинг

● Мавзу:
Фармацевтика соҳасида амалга оширилган ва 2021 йилда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Илёс Манапов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва устивор вазифалар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Қоракўлчилик ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмалари

Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
28.8K viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2021-03-23 08:16:23
«Халқ билан» лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.



Очередной выпуск нового проекта «С народом». Его герои расскажут о своей встрече с Президентом.

https://t.me/aoka_uz
14.9K views05:16
Ochish/sharhlash
2021-03-23 07:37:28
Бугун, 23 март куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


● Мавзу: Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси


● Мавзу: Президентнинг 2021 йилда республикада уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси ҳақида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Содиқов, Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи


ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
19.9K viewsedited  04:37
Ochish/sharhlash
2021-03-22 11:56:47
Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар адабиётининг энг етук намоёндаси Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди.

Адибнинг “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” , "Мунгли кўзлар" ва бошқа кўплаб асарлари китобсеварлар томонидан қайта-қайта севиб мутолаа қилинади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги севимли ёзувчимизнинг вафоти муносабати билан яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Охиратлари обод бўлсин.

@aoka_uz
22.5K views08:56
Ochish/sharhlash